UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Octagon Лига дисквалификациясига учраган Одилхон энди бокс тушади, рақиб ва жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 12:43“Эл Класико“ олдидан “Барселона“нинг икки футболчиси қайтди 0 12:22Эндиликда собиқ чемпион Белалнинг юзини кўрдингизми? (+ФОТО) 0 12:01Ислам Махачев Маддаленанинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 11:40Маддалена Махачевга "вызов" ташлади 0 11:19ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди 0 10:58UFC 315 турнирининг бонус соҳиблари маълум, чемпионлик жанги энг яхшиси деб топилди 0 10:35UFC 315: Билол Муҳаммаднинг мағлубияти, Валентина Шевченкода ғалаба ва барча натижалар битта саҳифада 0 10:28UFC 315. Билол Муҳаммад камарини бой бериб қўйди, Маддалена - янги чемпион! 1 10:10Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади 0 09:36UFC 315. Валентина Шевченко чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 09:28Qazaqstan Barysy Grand Slam. Бугун оғир вазнли дзюдочиларимиздан медаль кутамиз 0 09:05"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади 0 08:44UFC 315. Собиқ чемпион Жозе Альдо мезбон спортчига ютқазди 0 08:33Кадетлар ўртасидаги ЖЧ. Бугун яна 4 нафар спортчимиз медал учун баҳс олиб боради 0

09 мар 14:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев: "Дос Аньос билан жангдан бош тортмаганман"

Теглар :  Ислам Махачев
Енгил вазнда UFC рейтингида 3-ўринни эгаллаб турган Ислам Махачев Рафаэль дос Аньоснинг қисқа вақт ичида у билан жанг қилиш учун бир миллион доллар сўрагани ҳақидаги гапларни рад этди.

Махачевнинг сўзларига кўра, нима учун UFC президенти Дана Уайт уни жанг қилишдан бош тортганликда айблаётганидан ҳайратда ва у UFC'га қандайдир "кичик" шартни айтганини тан олади.

"Мен шунчаки UFC'га ёрдам беришни ва буни мухлислар учун қилишни хоҳлардим. Чунки бу катта рақамли шоу. Шунинг учун мен таътилимни бекор қилдим ва Лас-Вегасга қайтдим. Кичик шарт қўйдим, лекин UFC бунга йўқ деди. Бор гап шу. Лекин мен улардан бир миллион доллар сўрамаганман. 

Мен курашдан воз кечмадим. Нега Дана Уайт шундай деганини билмайман. Лекин ҳаммаси жойида. У хоҳлаганини айтиши мумкин. Бу муҳим эмас. Ҳар ҳолда мен бу йигитларнинг барчасига қарши курашаман. Чунки мен дивизионни тозалайман ва чемпион бўламан”, - деди россиялик.

UFC президенти Ислам Махачев ўзининг навбатдаги жангини Бенеил Дариушга қарши ўтказишини аллақачон маълум қилган эди. Бироқ, россиялик бу ҳолатда Чарльз Оливейра ва Жастин Гэтжи ўртасидаги тўқнашув ғолиби билан ким октагонга чиқишини тушунмаяпти.

“Биласизми, мен Дос Аньос ва Мойкано ўртасидаги жангни кузатдим ва Аньос менинг даражамдаги жангчи эмаслигига ишонч ҳосил қилдим. Агар мен уларни урсам, мухлислар уларни кекса одам дейишарди. Дана Дариуш билан жанг қилишимни айтди. Менда бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Лекин кейин чемпионлик учун курашадиган ким бўлади?", - дея сўзига якун ясади Махачев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг