UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0 16:31"Милан" Бельгия терма жамоаси аъзосини 50 млн еврога сотиб олишга яқин 0 15:59Ислам Махачев: "Доғистонликлар ҳеч қачон бир-бири билан жанг қилмайди" 0 15:26Царукян Маурисио Руффига қарши жанг олдидан ўз лақабини ўзгартирди + ФОТО 0 14:59ИНТЕРВЬЮ. Масхарабозлардан чарчаган, 6 та UFC турнирида ишлаган таниқли ММА мураббийи Жасур Алижонов билан жонли интервью 0 14:28ESPN АПЛнинг энг яхши футболчилари рўйхатини тузиб чиқди 0 13:58Конор Махачевдан енгилган ватандоши Гэррига юзланди 0

19 фев 12:20
Янгиликлар

Бокс/ММА, Самбо

Ислам Махачев энди элчи (ФОТО)

Икки вазнда UFC чемпиони бўлган россиялик аралаш яккакураш устасига яна бир масъулият юкланмоқда.

Халқаро самбо федерацияси Василий Шестаков билан учрашувдан сўнг UFC чемпиони Ислам Махачев "Самбонинг дунё бўйлаб элчиси" бўлди. Кеча "Лужники"даги Халқаро самбо марказида бўлган учрашувда бу расман эълон қилинди.

«Мен аллақачон анча вақтдан бери самбонинг норасмий элчисиман. Биз Фёдор Емельяненко ва Хабиб [Нурмагомедов] билан бирга ушбу спорт турини намоён қилиб келяпмиз ва кўпчилик айнан биз сабаб самбо билан шуғуллана бошлади. Ҳозир дунёда самбо бўйича жуда кўп миллий федерациялар бор. Биз одамларга бу яккакураш нима эканини кўрсатишга ҳаракат қиламиз. ММАдаги техникамнинг катта қисми — самбодан олинган усуллар. Ростини айтсам, мен дунёдаги энг яхши ММА жангчилари — самбочилар деб айтган бўлардим. У ерда ҳаммаси бор — худди ўша зарбалар, баъзи жиҳатларда эса самбо ҳатто қаттиқроқ ҳам», дея муносабат билдирган Махачев.

Маълумот учун, Ислам ярим ўрта вазн тоифасида UFC'нинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг