UZ

Сўнгги янгиликлар

10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0 08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0 07:37Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди 0 07:11Monterrey Open. "Ўзбекча финал"да бироз кутилмаган натижа қайд этилди 0 06:39Ўнта финиш қайд этилган UFC Fight Night 285 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0 20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0 17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0

10 окт 07:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев: "Икки жангчини UFC`да кутяпман"

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ислам Махачев дунёнинг энг кучли Лигасида икки жангчини ҳаммадан ҳам кўпроқ кўришни истаётганини айтди.

Гап Усман Нурмагомедов ва ирландиялик Пол Хьюз ҳақида кетмоқда. Яқинда бу икки аралаш яккакураш устаси Дубайда ўтган PFL турнирида ўзаро октагонда тўқнаш келишганди. Реванш мақомидаги жангда Усман ғалаба қозониб, ўз камарини муваффақиятли ҳимоя қилган эди. 

"Улар ажойиб йигитлар ва мен уларни UFC’да кутаман. Улар бу ерга келишлари керак. Иккаласининг ҳам маҳорати зўр, савияси жуда юқори. Усман учун жуда хурсандман. У дунёнинг энг кучли Лигасига келиши ва навбатдаги UFC чемпиони бўлиши керак", - дея Махачевнинг сўзларини келтиради Red Corner MMA.

Эслатиб ўтамиз, Ислам Махачев 15 ноябрь куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 322 турнирининг асосий жангида австралиялик Жек Делла Маддаленадан ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини тортиб олишга уриниб кўради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг