UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

07 янв 10:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев Жон Жонс - Даниэль Кормье тўқнашувига башорат берди

RAF Лигаси америкалик собиқ UFC чемпионлари Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида жанг ташкил қилмоқчи.

Агар ушбу кураш беллашуви ташкил этилса, Ислам Махачев бу қарама-қаршиликда жамоадошини фаворит сифатида кўради.

"Бу шундай қарама-қаршиликки, фақат курашда Кормье Жон Жонсни ўзига тортиб, мағлуб этиши мумкин. Ҳа, Жон Жонс ҳам яхши курашади, лекин кураш - бу Кормьенинг ҳудуди ва у олимпия даражасидаги йигит. Бу катта даража", - деди Махачев.

Ушбу кураш беллашувини Real American Freestyle лигаси ташкил этиши мумкинлиги ҳақида аввалроқ Даниэль Кормьенинг ўзи маълум қилганди.

"Сиз мени ва Жон Жонсни "Real American Freestyle" лигасида кўрасиз ва мен уни сиз тасаввур ҳам қила олмайдиган тарзда йўқ қиламан. Биласизми нега? Мен ҳали ҳам машғулот залидаман. Мен ҳар куни курашчиларни тайёрлайман", - деди собиқ UFC чемпиони Кормье Бен Аскрен билан YouTube’даги каналида суҳбатлашар экан.

Маълумот учун, кеча Даниэль Кормье ва Жон Жонс бир-бирларига қарши ўз жамоаларининг бош мураббийи сифатида "Alf Reality" жанговар телелойиҳасининг учинчи мавсумида иштирок этиши маълум бўлганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг