17 авг 13:21
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ислам Махачев кейинги рақиби сифатида кимни лойиқ кўришини айтди
Бразилиялик аралаш якка кураш устаси Карлос Пратес ярим ўрта вазн тоифасида россиялик чемпион Ислам Махачевнинг навбатдаги рақибига айланиши мумкин.
"Ўз фикримни айтадиган бўлсам, Шавкат ҳозир жанг қилмаяпти. Пратес эса ҳали ҳам жанг ўтказяпти, фаол. Шунинг учун, эҳтимол, кейинги рақибим Пратес бўлар. Моралес ҳам яхши жангчи, аммо у жанг қилганига… охирги марта қачон октагонга чиққанини ҳозир эслай олмайман. Агар ким бу имкониятга энг кўп ким лойиқ деб сўраётган бўлсангиз, менимча, бу — Карлос Пратес", дейди Махачев.
Ислам кеча бўлиб ўтган UFC 330 турнирининг марказий жангида ирландиялик Йен Мачадо Гэррини очколар ҳисобига кўра таслим этганди.
Ҳавола :
Манба : sportilinet
Фикрлар