UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Достон Бозоров АҚШ визасини қўлга киритди + ВИДЕО 0 11:27Швейцария ва Босния ўртасидаги ўйинда тарихда юз бермаган ҳолат содир бўлди 0 10:53Оқ уйдаги UFC турнирига эҳтимолий ҳужумнинг олдини олинди 0 10:14UFC 330 турнири кардига даъвогарлик жанги қўшилди 0 09:39Бир жанг тарихи: Руслан Чагаев vs Владимир Кличко! 0 09:02ЖЧ-2026. Кореяни мағлуб этган Мексика плей-офф масаласини ҳал қилди 0 08:3647 ёшли Луис Ортис икки ҳафтада икки рақибини муддатидан аввал мағлуб этди 0 08:01Илия Топурия ва Жастин Гэтжи олти ойга четлатилди 0 20:23РАСМАН! Богдан Гусковнинг UFC'даги кейинги жанги эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 19:51Каннаваро ЖЧ тарихига кирди 0 19:05Эртага 9 нафар боксчимиз Хитойдаги жаҳон кубогида жанг қилади 0 18:35Конор Макгрегор: "UFC'да қолишимга умид қиламан" 0 17:24Беҳруз Каримов Луис Диасни зарарсизлантириш, узоқ масофадан зарба ва бошқа масалалар ҳақида 0 16:48Перейра Ган билан жанг учун апелляция беришдан воз кечди. У реванш истамоқда 0 15:21"Шара Буллет ҳеч қачон UFC чемпиони бўлмайди" - Царукян 0

03 ноя 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев нега Илия Топурия билан жангга қизиқаётганини айтди

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ислам Махачев ушбу камарнинг амалдаги соҳиби Илия Топурия билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

- Икки ҳафтадан кейин сени Жек Делла Маддаленага қарши жанг кутмоқда. Лекин ҳамма Махачев - Топурия жанги ҳақида гапирмоқда, бу кун мавзуларидан бири. Бу жанг сен учун ҳам қизиқми?

- Менимча, ҳа. Жанг амалга ошса яхши бўларди. Мухлисларга ҳам қизиқ, менга ҳам. Чунки сиз айтгандек, кўп давраларда биринчи навбатда шу жанг ҳақида гапиришади.

- У ҳақда гапиришгани учун ҳам қизиқми? Ёки шахсан ўзинг жангга қизиқяпсанми?

- Унинг менга нима қизиғи бўлиши мумкин? Агар мен 70 кг га тушсам ва Илия Топурияни ютсам, у менга нима беради? Яна камар ютаманми? У менда бор. Одамларга биринчи навбатда у қизиқарли. Менга 70 кг гача бўлган вазнни ташлаш, яна ўзимни қийнаш қизиқ эмас. Менга 77 кг вазнда жанг қилиш, овқатланиш, лагерда хурсанд бўлиш ва жанг қилиш қизиқроқ", - деди Махачев "Матч ТВ" телеканалига берган интервьюсида.


Маълумот учун, Махачев сўнгги жангини 18 январь куни ўтказди. Ўшанда Лос-Анжелесда (Калифорния штати, АҚШ) бўлиб ўтган UFC 311 турнирининг марказий жангида Ислам бразилиялик Ренато Мойканони биринчи раунддаёқ бўғиш усули билан мағлуб этганди. Ислам учун бу енгил вазн тоифасида кетма-кет қўлга киритилган 14-ғалаба бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг