UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Том Аспиналл Перейра — Ган жанги учун тахмин билдирди 0 18:39Александр Усик Ломаченконинг қайтиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 18:17Райан Гарсия Топурия билан жангга розилик билдирди 0 17:52Расман: "Манчестер Юнайтед" Майкл Кэррик билан шартнома имзолади 0 17:25"Верхувеннинг Усик устидан ғалабаси деярли имконсиз" - промоутер 0 17:01Турки ал аш-Шайх Усикнинг 2027 йилги жанги ҳақида гапирди 0 16:39"Топурия боксчига ютқазадиган яна бир UFC жангчисига айланади" - Райан Гарсия 0 16:16Расман: Гвардиола ёзда жамоани тарк этади 0 15:54Камару Усман: "Хабиб — Конорсиз Хабиб бўлмасди" 0 15:27Шаҳрам Ғиёсов рақибидан бироз енгил чиқди, Усик ҳам Верхувендан анча кам тош босди 0 15:13Осиё чемпионати: Иккинчи кунги беллашувларда таэквондочиларимиз 2 та бронза медалини қўлга киритишди 0 14:49Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди: Трент, Магуайр ва Фоден йўқ 0 14:26Александр Усик боксдан кейин сиёсатга кириш-кирмаслигига жавоб берди 0 14:00Анвар Анваров "Бриллиант Лига"нинг иккинчи босқичида ҳам медаллар учун кураш олиб боради 0 13:38Маҳмуд Мурадов ўз "гаражи"ни яна иккита қимматбаҳо "тойчоқ" билан тўлдирди (ФОТО) 0

21 фев 12:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев: "Оқ уйда жанг қилиш бўйича музокаралар давом этмоқда"

Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Ислам Махачевнинг айтишича, унинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби ҳали муҳокама жараёнида.

Россиялик 34 ёшли аралаш яккакураш устаси ўз камарининг илк ҳимоясини июнь ойида ўтказишни режалаштирмоқда. Унинг иштирокидаги жанг 14 июнь куни Оқ уй мезбонлик қиладиган UFC турнирида ўтказилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

"Оқ уйдаги жанг бўйича музокаралар ҳали давом этмоқда, - деди Махачев журналистларга. - Менинг жанг санам - шу турнирнинг ёнида. Ҳозирча Оқ уйдаги жанг - энг эҳтимолий вариант. Камару Усман, Иан Гарри, Майкл Моралес каби потенциал рақибларим бор. Бу жанг ҳозир муҳокама қилинмоқда".

Шу билан бирга Махачев кейинги рақиби енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Илия Топурия бўлиши ҳақидаги тахминларни рад этди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда UFC’нинг икки вазн тоифасидаги чемпионлари, қайси вазнда бўлишидан қатъи назар, энг кучли жангчилар рейтингида етакчилик қилаётган ҳар иккаласи ҳам ўз камарларини ҳимоя қилади.

"Унинг рақиби бор, - деди Махачев Топурия ҳақида. - Менинг ҳам тўрт нафар даъвогар рақибим бор. Кейин кўрамиз. Лекин у билан жанг бўлса ҳам, бу 77 кг вазнда амалга ошади. Енгил вазндаги жанг менга ҳеч нарса бермайди".

Норасмий маълумотларга кўра, Топуриянинг енгил вазн тоифасида UFC вақтинчалик чемпиони Жастин Гэтжига қарши жанги Оқ уйдаги турнирнинг асосий воқеаси бўлиши мумкин. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг