UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

15 июн 13:41
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Исраэль Адесанья: барча зарбалардан қочиб, рақибининг оёғини синдирди ва UFC камарини ҳимоя қилди. Ғалабасини эса марҳум шеригига бағишлади

Барчаси UFC чемпиони ҳақида.

У бунга лойиқ

Исраэль Адесанья фаолиятидаги биринчи мағлубиятидан сўнг қайтди: яримўрта вазн тоифасидаги омадсиз сафарини ўртача устунликда ёпган эди. Унга қарши реванш олишга ишончи комил бўлган Мервин Веттори тўғри келди. 

Олдингидек, 84 килограммгача бўлган вазн тоифаси бўйича дивизионда Исраэлга ҳеч ким қаршилик қила олмайди: Исраэль ақилли ва ҳаракатлари аниқ ҳамда тез. У Ветторини мағлуб қилди ва ғалабасини кўчада ҳужумга учраб вафот этган спарринг шериги Фау Вейкка бағишлади. 

Адесанья жангни жонлантирди: ўрнидан турди ва тик ҳолда кураш олиб борди. Фақат бир савол - Веттори охиригача қай тарзда бардош берди? 

Исраэль  ва Ветторининг биринчи жанги 2018 йилда, Адесанья UFC'га энди кириб келган вақтда бўлган. Ҳаммаси ҳакам қарори билан Исраэлнинг фойдасига ҳал бўлган, лекин Марвин ҳам ғалабага яқин эди. Италиялик ўртадаги масофани камайтирди, вазиятни ўз назоратига олишни уддалади. 

UFC 263'да ҳам Веттори мана шуларни кўрсатиши керак эди.

 

Веттори: “Мен биринчи жангимизни бир неча марта кўрдим ва ҳанузгача ўзимни ғолиб деб биламан. Тажавузкорлик билан унга босим ўтказардим. Ўша вақтда ҳакам хато қилган деб ҳисоблайман, шунингдек энди мен аввалги тўқнашувимиздаги ҳаракатларни такрорлаш орқали ўзимга мотивация бераман. Адесанья билан жангда ҳозир ўрта вазн тоифасида ким энг зўр эканлигини кўрсатиб қўйишни истайман”, - деб таъкидлаган. 

Марвин учун ягона муаммо уч йил ичида нафақат у, балки бошқалар ҳам ривожлангани эди. Ян Блаховичдан ва яримоғир вазн тоифасидаги жанглардан кейин Исраэль Адесанья учун дивизиондаги қолган рақиблар жисмонан кучсиз. Шунинг учун Веттори унинг оёғидан ушлаб йиқитганда, Исраэль қафасга суяниб ҳотиржамлик билан ўрнидан турди. 

Бу рақиб учун биринчи зарба бўлди: у кучсиз деб билган чемпионни назорат қила олмади. Иккинчиси ҳам дарҳол пайдо бўлди. Адесанья ҳатто Марвиннинг оёғини олд қисмига ҳам урмади, шунчаки уни қўрқитди. Исраэльнинг техникаси ва тезлиги бошқа даражада бўлгани сабабли, Веттори кўплаб зарбаларни ўтказиб юборди. 

Учинчиси - Марвиннинг мураббийлар штаби жангни қандай бошқаришни уддасидан чиқа олмади. Улар аниқ ҳужум ҳақида ҳеч нарса дейишмас, фақат уни ҳиссий жиҳатдан кучли бўлишга ундар эди. 


Марвиннинг аниқлик кўрсаткичи жуда даҳшатли эди: 32%

Исраэль Адесанья биринчи жангга қараганда реваншда анча яхши ҳаракат қилди:

Адесаньянинг 43 зарбасидан 41 таси аниқ бўлди. Марвин оёғининг олд тарафи кўринишидан қўрқинчли эди.

Исраэль доимий ҳаракатда бўлди ва қафасга яқин ҳолда турди. Бунга сабаб: Исраэль Адесанья оёғига бериладиган зарбалардан ҳимояланишни яхши уддалай олмаганлиги учун қафасдан фойдаланишни ўрганди. У ёрдамида чемпион ҳаракатларни чеклаб, ўзини тик ҳолда ушлаб турар эди. 

Қўл билан берилган 122 та зарбани Адесанья йўққа чиқарди ва бу уни тейкдаундан ҳимоя қилишга ёрдам берди. 5 раунддаги ғалабани ҳакамлар Исраэль фойдасига ҳал қилди: 50-45, 50-45, 50-45.

Адесанья вафот этган дўстини хотирлаб жанг қилди. Энди Исраэль Уиттакердан реванш истаяпти 

Исраэлнинг жангдаги асосий мақсади Янги Зеландиялик дўсти Фау Вейкни хотирлаш эди. 16 майда Исраэль Адесанья билан бўлган машғулотдан кейин кўчага чиққан 25 ёшли йигитга 4 та одам ташланади ва дўппослашади. Спортчи 9 кун давомида жонлантириш бўлимида ётади, бироқ 25 майда вафот этади. 


Адесян октагонга кўтарилганда: 

“Фау Вейк, Фау Вейк, сени яхши кўраман. Бу жангни сенга бағишлайман. Ўлимингдан бир неча соат олдин UFC жангчисини спаррингда мағлуб қилганингни эслашингни истайман”, - деб айтган. 

Энди Адесанья қандай қарор чиқариши ҳозирча UFC'да жумбоқ бўлиб турибди. Ўйлашимизча, у Роберт Уитаккер билан реванш истаяпти. Уларнинг биринчи жанги Робертнинг ватани Австралияда бўлган бўлса, энди Исраэль Адесанья жангни Янги Зеландияда ўтказишни хоҳлаяпти. 

Роберт бу ҳақида:

“Менда Исраэль Адесаньяга қарши реваншдан бошқа йўл йўқ. Бу жангни истайман ва қабул қилишга мажбурман. Янги Зеландиядаги пандемия ҳолати анча яхши томонга ўзгаради деб ўйлайман. Шундай қилиб, сентябрда у ерда стадион мухлислар билан тўлади деган умиддаман”, - деб фикр билдирган. 

UFC раҳбари Дана Уайт кейинги даъвогар Уиттакер бўлишига қарши эмас. Яқин орада биз реванш эълони кўришимиз мумкин бўлади. 

Sports.ru асосида Озода Қаюмова тайёрлади



Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг