UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

14 ноя 17:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исраэль Адесанья: "Маддалена курашчиларга қарши нима қилишни билади"

Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Исраэль Адесанья Ислам Махачевга қарши жангда ярим ўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони Жек Делла Маддаленага устунлик бермоқда.

"Жек - техник маҳлуқ, - деди Адесанья ўзининг шахсий каналида эълон қилинган видеода. - Мен "техник" деяпман, чунки у худди йиртқич ҳайвондек уришади, лекин шу билан бирга унинг техникаси жуда яхши. Боксда унга тенг келадигани йўқ. Кикбоксинг ҳам унда яхши, лекин унинг ҳақиқий "козир"лари - қўл зарбалари ҳисобланади. Шу билан бир қаторда курашчилар билан ҳам қандай ишлаш кераклигини билади. Ўйлашимча, Ислам билан жангда Жек Белал Муҳаммадга қарши қилган ишни амалга ошириши керак. Ўша-ўша, лекин яхшироқ... Ислам у билан тик туриб жанг қилишни истамайди. У ишни бошлайди, кейин ўзи кучлироқ бўлган партерга ўтиш кераклигини тушунади. Кейин у Жекни партерда ушлаб тура олмайди ва ҳаммаси ёмонлигини тушуниб етади".

"Мен Исламдан нусха кўчирмаяпман, - қўшиб қўйди Адесаня, - лекин Жекни биламан. Мен тушунаман, Жек партердан туради ва бу Ислам учун муаммо бўлади, у тик туриб жанг қилиши керак бўлади. Тик турганда эса унга ёмон бўлади... Фикримча, Жек Делла Маддалена Махачевнинг жанг режасини бузиш учун зарур кўникмаларга эга. У Исламни тик туриб жанг қилишга мажбурлаши ва уни нокаутга учратиши мумкин - бу иккинчи ёки учинчи раундда содир бўлади деб ўйлайман".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг