UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

03 дек 09:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исраэль Адесанья ва Роберт Уиттакер ўртасидаги жанг хавф остида

Исраэль Адесанья ва Роберт Уиттакер ўртасидаги чемпионлик реванш жанги UFC 271'нинг асосий жанги сифатида расман эълон қилинганига қарамай, австралиялик спортчи ҳали жанг учун шартнома имзолагани йўқ.

Бу ҳақда Исраэль Адесаньянинг мураббийи ва менежери Южин Бэйрман Submission Radio'га берган интервьюсида маълум қилди.

"Роб ва унинг жамоаси ҳалигача UFC билан келиша олмаяпти”, - деди мутахассис. "Менимча, бу уларнинг ишончсизлиги ва ваҳима қўзғашини аниқ кўрсатиб турибди. Агар Роберт билан жанг бир неча ойга қолдирилса, бу яхши. Балки ўшанда биз буни Австралиядаги катта стадионда қила олармиз. Аммо кейин биз Робертнинг номзодини рад этишимиз ва февраль ойига янги рақиб топишимиз керак, чунки биз UFC 271'да чемпионликни ҳимоя қилмоқчимиз. Расмий баёнот бериш менинг ваколатимга кирмайди, лекин Роберт жанг қилмоқчи эмасдек кўринмоқда", - деди Южин Бэйрман.

Эслатиб ўтамиз, асосий жанги ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик учун кечадиган UFC 271 турнири 12 февраль куни бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг