UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

04 сен 10:13
Янгиликлар

Бокс/ММА, Осиё ўйинлари

Исроил Мадримов ўзбек байроқдорларига оид ноҳуш анъанани бузди!

Теглар :  МадримовБокс
Нуфузли мусобақада ўз делегацияси байроқдори бўлиш ҳар бир спортчининг орзуси ва бу албатта катта шараф ҳисобланади.

Бундай вазифа ҳар қандай спортчига ҳам насиб этавермайди. Аммо бунинг ўзига яраша катта масъуляти, жавобгарлиги бор. Сен ўз ватанинг байроқдоримисан? Демак, якунда энг яхши натижани кўрсата олишинг керак!

Миллий Олимпия қўмитаси Индонезиядаги Осиё ўйинларида ушбу шарафли вазифани тўрт йил олдинги мусобақада кумуш медаль эгасига айланган боксчи, Осиё чемпиони ҳисобланган Исроил Мадримовга ишониб топширганди. Бу ўз навбатида спортчи учун кутилмаган ҳолат бўлганди: «Бу мен учун шараф. Байроқдор бўлишни ҳар бир спортчи орзу қилади. Мен ҳам бу ҳақида орзу қилгандим. Бироқ, бизда истеъдодли спортчилар жуда кўп бўлгани сабаб, мен учун кутилмаган янгилик бўлди. Ўзимга билдирилган ишончни оқлаб, якунда ватанимизга чемпион сифатида қайтаман».

Боксчимиз мусобақа давомида жуда ишончли ҳаракат қилди ва финалгача етиб борди. Олтин медаль учун курашда эса уни жиддий рақиб кутиб турарди. Тасодифни қарангки, Абилхан Аманкул Қозоғистон спорт делегациясининг байроқдори эди. Ҳал қилувчи жангда Исроил қўшниларимизнинг энг ишонган спортчисини мағлуб этди ва Осиё ўйинлари ғолибига айланди.

Эътиборлиси, ушбу олтин медаль орқали Исроил Ўзбекистон байроқдорларига оид ноҳуш бир анъанани бузишга муваффақ бўлди. 1994 йилдан буён Осиё ўйинларида байроқдор бўлган спортчиларимиз якунда олтин медалга эга чиқа олмагандилар. Демак, Исроил бу борада биринчи бўлди. Умид қиламизки, бундан буён байроқдорларимиз Мадримов бошлаб берган ушбу ёқимли анъанани давом эттирадилар.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
04 сен 12:30:15
Bek
Маълумотни текшириб кўришларинг керак назаримда. Чунки Ришод Собиров Осиё ўйинлари байроқдори бўлган йили чемпионликни қўлга киритган.
   
04 сен 19:53:31
ufcking5
Gap yoq Madrimov zo'r
   
04 сен 14:55:09
Bek
Dilshot Solihov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Rishod osiyo o'yinlarida bayroqdpr bo'magan Alimpiyada boyraqdori bo'gan!!!
Абдулла Тангриев 2004 йил байроқдор бўлганини ҳисобга олмаса қолган Олимпиада ўйинларида фақат боксчилар (1996 йил Темур Ибрагимов, 2000 йил Мухаммадқодир Абдуллаев, 2008 йил Дилшод Махмудов, 2012 йил Элшод Расулов ва 2016 йил Баходир Жалолов) байроқдор бўлган.
   
04 сен 12:51:12
Aziz
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Маълумотни текшириб кўришларинг керак назаримда. Чунки Ришод Собиров Осиё ўйинлари байроқдори бўлган йили чемпионликни қўлга киритган.
Ришод Собиров 2014 йили Инчеондаги Осиё ўйинларида байроқдоримиз бўлган, аммо якунда бронза медалига эга чиққан
   
04 сен 12:39:32
Dilshot Solihov
Rishod osiyo o'yinlarida bayroqdpr bo'magan Alimpiyada boyraqdori bo'gan!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг