UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

11 ноя 18:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади

Биринчи ўрта вазн тоифасида WBO ва WBA йўналишлари чемпионлари Пуэрто-Риконинг Сан-Хуан шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида ўзаро тўқнаш келишади.

Жанг 31 январь санасига белгиланди. Унда биринчи ўрта вазн тоифасида WBO чемпиони, 22 ёшли Зандер Заяс WBA камари соҳиби Абасс Барау ўзаро бирлаштирувчи чемпионлик жангида рингни иккига бўлишади. Чемпионлик жангига Заяснинг она шаҳри Сан-Хуан (Пуэрто-Рико) мезбонлик қилади. 

Истеъдодли Зандер Заяс шу йилнинг июль ойида Хорхе Гарсия Пересни мағлубиятга учратиб, вакант қолган WBO камарини қўлга киритганди. WBO ташкилоти америкалик Себастьян Фундора камардан воз кечганидан кейин ушбу жанги белгилади. Фундора аслида ўз камарини мажбурий даъвогар Заясдан ҳимоя қилиши керак эди. Аммо у Тим Цзюга қарши реванш жанги ўтказишни устун қўйиб, чемпионлик камарини вакант қолдирди. 

"31 январь куни яна бир орзумизни амалга оширамиз. Бу сафар ўз ватанимда жанг қиламан. Икки жаҳон чемпионлик камарларини юртдошларим кўз ўнгида бирлаштирмоқчиман. Биз биргаликда тарих яратамиз. Кўришгунча!", - деди Заяс фаолиятидаги илк бирлаштирувчи жанг ҳақида.

Германиялик 31 ёшли Абасс Барау шу йилнинг август ойида WBA вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди. Кейин эса иккинчи ўрта вазн тоифасида янги мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд бу камардан расман воз кечди. Натижада Абасс WBA биринчи ўрта вазн тоифасининг тўлақонли чемпионига айланди.

"Зандер - катта истеъдод эгаси ва мен унга жангга рози бўлгани учун муносиб баҳо бераман. Бундай таваккалчиликка ҳамма ҳам боравермайди, айниқса, фаолиятининг ушбу босқичида. Унинг ортида бутун бир мамлакат турибди ва мен буни ҳурмат қиламан. Бу қандай масъулият эканини биламан", - деди Барау.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг