UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Ҳумоюн Султонов Загреб турнири ғолиби! 0 14:53Жейрон Эннис энди икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони 0 14:04Элдор Шомуродовда рекорд! 0 13:24Ёш юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди 0 12:37АҚШ терма жамоасининг Самарқанд мезбонлик қиладиган шахмат Олимпиадаси учун таркиби эълон қилинди 0 11:56Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионати – шафқатсиз мусобақа" (тўлиқ матбуот анжумани) 0 11:07Нурсултон Рўзибоев кечаги ғалабасидан сўнг Хоакин Бакли билан реванш ҳақида гапирди 0 10:33BOOMMM! Баҳодир Жалолов IBF камари учун жанг қилиши мумкин! 0 09:51Агит Кабайел супероғир вазнда тўлақонли WBC чемпионига айланди 0 09:19Sofascore. Терма жамоамиз аъзолари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:48Нурсултон Рўзибоев ғалабадан кейинги эмоциялари билан бўлишди 0 08:02Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги дебют жанги олдидан тарозига чиқди 0 07:18Султонов финал чиптаси учун баҳсда биринчи ракеткани "янчди" 0 06:33ЖЧ-2026. Ўзбекистон гуруҳдаги учинчи ўйинда ҳам ютқазди 0 00:35UFC Baku. Нурсултон Рўзибоев бонус қўлга киритмади, лекин гонораридан ташқари қўшимча яхшигина пулга эга чиқадиган бўлди 0

28 июн 14:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейрон Эннис энди икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони

Нью-Йоркда ўтган проф бокс оқшомида америкалик 29 ёшли Жейрон Эннис биринчи ўрта вазн тоифасида WBA ва WBO йўналишлари чемпиони Зандер Заясга қарши рингга кўтарилди.

Ярим ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Эннис биринчи раунддаёқ амалдаги чемпионни нокдаун ҳолатига туширди. Пуэрто-Риколик 23 ёшли Заяс учинчи раундда ташаббусни қўлга киритишга муваффақ бўлди, аммо Эннис тезда қайтди ва зарбалар алмашинувида яна устунликни қўлга киритди.

Бешинчи раундда Заяс оғир нокдаунга учради ва раунд охиригача зўрға чидади. Танаффусда уни шифокор кўрикдан ўтказди, ҳакам эса жуда кўп зарбаларни ўтказиб юбораётганини айтди. Еттинчи раундда яна бир нокдаундан сўнг ҳакам жангни тўхтатди.

Ғалабадан сўнг Эннис ҳар қандай жангга тайёрлигини маълум қилди: WBC чемпиони Себастьян Фундора ёки IBF чемпиони Жош Келлига қарши чемпионлик камарларини бирлаштириш ва баҳорда режалаштирилган, аммо Ортиснинг ўз промоутерлари билан зиддияти туфайли амалга ошмаган Виржил Ортисга қарши катта жанг.

Ушбу бокс оқшомининг бошқа жангларида истиқболли боксчилар навбатдаги муддатидан олдинги ғалабаларни қўлга киритди. Жаҳон чемпиони Фернандо Варгаснинг ўғли 22 ёшли америкалик Эмилиано Варгас (18-0, 15 КО) тўртинчи раундда Брайс Миллсни нокаутга учратди.

Британиялик 29 ёшли Бенжамин Уиттакер эса Ричард Риверани иккинчи раундда нокаутга учратиб, ярим оғир вазн тоифасидаги WBC Silver чемпионлик камарини ҳимоя қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг