UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

05 май 17:18
Янгиликлар

Теннис

Istanbul Open. Тимофееванинг ҳам юриши бошланди

Хабар берганимиздек, Туркиянинг Истанбул шаҳрида теннис бўйича WTA 125 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 115 000 долларни ташкил этувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Полина Кудерметова муваффақияти старт олган эди. Бироз аввал учинчи ракеткамиз Мария Тимофеева ҳам биринчи даврадан ўтиб олди. Турнирда олтинчи рақам остида сараланган Мария 1/16 финалда германиялик Нома Ноа-Акугуэни икки сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 6/4, 6/3. 

Тўқсон олти дақиқа давом этган баҳсда Тимофеева 2 та эйс зарбасини амалга оширди, 3 та қўшхатога йўл қўйди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. 

Таққослаш учун, Мария Тимофеева айни пайтда WTA рейтингида 136, Нома Ноа-Акугуэ 166-ўринни эгаллаб турибди. Энди Мария эртага бизнинг вақт билан соат 13:00да бошланадиган 1/8 финал учрашувида рейтингнинг 647-поғонасидан жой олган латвиялик Аделина Чачиновага қарши кортга чиқади. 

Маълумот учун, Мария Тимофеева ва Полина Кудерметованинг йўллари 1/2 финалда тўқнаш келиши мумкин. Бунинг учун ҳар икки теннис маликаларимиз иккитадан учрашувда ғалаба қозонишлари шарт. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг