UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0 06:56Кайо Борральонинг UFC 330 турниридаги жанги бекор қилинди + ФОТО 0 19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0

04 окт 15:22
Янгиликлар

Теннис

Истомин “Тошкент Челленжер”ида қатнашиш учун етиб келди

Теглар :  ИстоминТеннис
Пойтахтимизда яна бир нуфузли теннис турнири старт олиш арафасида.

Аниқроғи, 7 октябрь кунидан эътиборан “Тошкент Челленжер” мусобақасининг саралаш баҳслари бошланади. 6 октябрь куни эса айнан саралаш ҳамда асосий тўр баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Турнирнинг  соврин жамғармаси 125 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Мазкур мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ҳам иштирок этади ва кеча у Тошкентга етиб келди. Айни дақиқаларда у марказий кортда Петр Лебедь бошчилигида машғулотларни ўткаказяпти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги финалда Истомин финалга қадар етиб бориб, турнир вице-чемпионига айланганди. У бош мукофот учун баҳсда россиялик Константин Кравчукка 5:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Денис 2011 ва 2015 йилларда бош мукофот соҳибига айланган эди.

Истомин “Тошкент Челленжери”га юқори кайфиятда ташриф буюрди. У ўтган ҳафта Хитойнинг Чэнду шаҳрида ўтказилган нуфузли турнирда бош мукофотни қўлга киритган ва бунинг натижасида дунё рейтингида 25 поғонага кўтарилган ҳамда 53-ўринга жойлашганди.

Маълумот учун, Денис Истомин Тошкент “Челленжер” турнирининг биринчи ракеткаси бўлади. Ҳамюртларимиздан Фаррух Дўстов ҳам асосий тўр баҳсларида иштирок этади.

Яқин кунларда Денис Истомин www.olamsport.com сайти меҳмони бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг