UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0 16:31"Милан" Бельгия терма жамоаси аъзосини 50 млн еврога сотиб олишга яқин 0 15:59Ислам Махачев: "Доғистонликлар ҳеч қачон бир-бири билан жанг қилмайди" 0 15:26Царукян Маурисио Руффига қарши жанг олдидан ўз лақабини ўзгартирди + ФОТО 0 14:59ИНТЕРВЬЮ. Масхарабозлардан чарчаган, 6 та UFC турнирида ишлаган таниқли ММА мураббийи Жасур Алижонов билан жонли интервью 0

18 май 14:38
Янгиликлар

Теннис

Италия президенти келган финалда мезбон теннисчи бош совринга эга чиқди

Италия пойтахти Рим шаҳри мезбонлик қилган теннис бўйича WTA 1000 тоифасига кирувчи нуфузли турнири якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган италиялик Жасмине Паолини дунёнинг учинчи ракеткаси, америкалик Коко Гоффни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/4, 6/2. 

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанати ҳам тикланди - 2:2. Роппа-роса 90 дақиқа давом этган баҳсда Паолини 5 та брейкни амалга оширди. Ўз ватанидаги муваффақият Паолинига 877,390 евро мукофот пули ҳамда 1000 рейтинг очкоси тақдим этди. Гофф эса 456,735 евро ва 650 очко ишлаб олди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Италия президенти Серджо Маттарелла WTA 1000 тоифасига кирувчи ушбу турнирнинг финал учрашувида фахрий меҳмони бўлди. Жасмине эса давлат раҳбарининг ишончини оқлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг