UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

11 ноя 12:07
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жаҳон чемпионати ўтказилмайди, унинг ўрнини бошқа мусобақа эгаллади

Бирлашган кураш дунёси (UWW) катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилмаслигини маълум қилди.

Аввал хабар берилганидек, 12-20 декабрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилиши керак эди. Лекин якуний қарор бўйича бир неча уринишлар охир-оқибат бесамар якунланди. UWW Бюроси жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича мавжуд қоида ва талаблар юзасидан бир қарорга кела олмади. Бунга дунёдаги мавжуд пандемик вазият йўл қўймади. 

5 ноябргача Бирлашган кураш дунёсига аъзо барча давлатлар жаҳон чемпионатидаги иштирокларини тасдиқлашлари керак эди. Мусобақа шартларида орасида 2019 йилги Нур-Султандаги жаҳон чемпионатида кучли ўнликдан жой олган давлатларнинг камида саккизтаси, шунингдек, ўтган йилги умумий иштирокчиларнинг 70 фоизи Сербияга келиши шарт қилиб қўйилганди. 

Афсуски, бу меъёрий талаблар бажарилмади. Аксарият кучли терма жамоалар жаҳон чемпионатида қатнашишдан бош тортишди. Коронавирус пандемияси сабаб кўплаб давлатлар ўз терма жамоаларига мусобақага бормасликни тавсия қилган. 

Шу тариқа, 12-20 декабрь кунларига белгиланган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилмайди. UWW бу мусобақанинг ўрнига айнан шу саналарда шахсий форматдаги Жаҳон Кубогини ташкил этади. Мусобақанинг соврин жамғармаси анчагина катта бўлиши айтилмоқда. 

"Белграддаги Жаҳон Кубогининг умумий мукофот жамғармаси 300 000 Швейцария франки миқдорида бўлади. Ушбу сумма жами 30 та вазн тоифасидаги ғолиб ва совриндорларга бўлиб берилади", — дейди UWW президенти Ненад Лалович.

Дарвоқе, Бирлашган кураш дунёси (UWW)нинг ҳисобот-сайлов конференцияси 2021 йилга кўчирилди. 2020 йил якунларига бағишланган конференция эса виртуал-онлайн режимда ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг