UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

15 авг 11:11
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган курашчиларимиз номи маълум

21-26 август кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт курашлари – эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Дунёнинг юздан ортиқ давлатининг энг сара полвонлари иштирок этадиган йилнинг энг нуфузли мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси курашчилари ҳам гиламга чиқади. 18 август куни юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз делегацияси Франция пойтахтига жўнаб кетади. Париж гиламларида Феруз Тўхтаев (59 кг), Элмурод Тасмуродов (66 кг), Арам Варданян (71 кг), Рустам Ассакалов (98 кг) ҳамда Мўмин Абдуллаев (130 кг) юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилади. Терма жамоа мураббийлари Комил Фаткулин ва Равшан Рўзиқулов.

Эркин кураш бўйича терма жамоамиз аъзолари эса 21 август куни Францияга йўл олишади. Таркибдан Нодиржон Сафаров (57 кг), Ихтиёр Наврўзов (70 кг), Бекзод Абдураҳмонов (74 кг), Умиджон Исманов (86 кг), Магомед Ибрагимов (97 кг) ҳамда Давид Модзманашвили (125 кг) жой олган. Эркин кураш бўйича терма жамоа мурабийлари Олим Ҳикматов ва Александр Недорезов.

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон аёллар кураши терма жамоаси иштирок этмайди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг