UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0

14 июн 07:22
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионатининг биринчи кун олтин медаллари Япония ва Италияга кетди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг биринчи куни ортда қолди.

Эркаклар ўртасидаги -60 кг вазн тоифасида япониялик Рюжу Нагаяма фаолиятида илк бор жаҳон чемпионига айланди. У финал беллашувида франциялик Ромен Валадье-Пикарни мағлубиятга учратди. Бронза медаллар мўғулистонлик Йолк Казирбек ҳамда IJF байроғи остида курашаётган россиялик Аюб Блиевга насиб этди. 

Аёллар ўртасидаги -48 кг вазн тоифасида Ассунта Скутто жаҳон чемпиони бўлди. Италиялик дзюдочи финал баҳсида қозоғистонлик Абиба Абужакиновадан устун келди. Испаниялик Лаура Мартинес ва япониялик Кога Вакана бронза медалларига эга чиқишди. Абужакинова 1/2 финалда айнан япон дзюдочини мағлуб этганди.   

Маълумот учун, 1997 йил Тошкентда туғилиб, 2016 йилда Қозоғистонга кўчиб ўтган Абиба учун бу жаҳон чемпионатларининг учинчи медали бўлди. У 2022 йил Тошкент, 2024 йил эса Абу-Дабида ўтказилган жаҳон чемпионатларида бронза медалини қўлга киритганди. Осиё чемпионатларининг икки карра кумуш медали соҳибаси бўлган Абужакинова Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида ҳам вице-чемпионга айланган эди. Абиба 2015 йилда Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўсмирлар ўртасида Осиё Кубоги ғолиби бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг