26 май 08:34
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жаҳонгир Расулов RCC Гран-приси финалига йўл олди
Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида жойлашган RCC Boxing Academy мажмуасида проф бокс оқшоми ўтказилди.
Мусобақада ўзбекистонлик профессионал боксчи Жаҳонгир Расулов ярим ўрта вазн тоифасида RCC Гран-приси ярим финалида рингга кўтарилди.
Россия вакили Магомеднури Магомедовга қарши кечган 8 раундлик жанг тўлиқ давом этди ва якунда ҳамюртимиз очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.
Энди Жаҳонгир RCC Гран-приси финалида бошқа бир рус боксчиси — Александр Зирьяновга қарши баҳс олиб боради.
Ҳавола :
Манба : Olamsport.com
Фикрлар