UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0

21 июн 10:20
Янгиликлар

Бошқалар

Жаҳонободда жаҳон чемпионлари беллашди

Фарғона вилояти Риштон тумани Жаҳонобод қишлоғида юртимиз мустақиллигининг 25 йиллигига атаб байрам сайли бўлиб ўтди.

Қишлоқ фуқоролар йиғини, маҳалла фаоллари ва фахрий полвонлар ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда дор ўйинлари билан бирга ҳар доимгидек белбоғли кураш мусобақаси ҳам ўтказилди.

Муросасиз беллашувларда ўсмирлар, ёшлар, катталар ва фахрий полвонлар гиламга чиқиб, ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Бу борада энг қизиқарли баҳс кутилганидек, мутлоқ вазнда бўлиб ўтди. Унда маҳаллий полвон, жаҳон чемпиони Зайлобиддин Ортиқов ҳамда Бувайда туманилик жаҳон чемпиони Обидали Мавлонов бош соврин учун беллашди. Мухлисларга олам-олам қувонч бахш этган қизғин курашда Зайлобиддиннинг қўли баланд келди.

- Аввало ташкилотчиларга катта раҳмат. Ҳозирга қадар жуда кўп халқаро мусобақаларда гиламга чиққанман. Лекин ўзим туғилиб ўсган қишлоғим, барча яқинларим олдида ғалаба қозонишнинг гашти барибир бошқача экан, -дейди 2013 йили Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон Талабалар универсиадаси совриндори Зайлобиддин Ортиқов.

Ўз ўрнида таъкидлаш керак, биргина Жаҳонобод қишлоғидан мустақиллик йилларида ака-ука жаҳон чемпионлари – Зоҳид ва Зайлобиддин Ортиқов, жаҳон чемпионатининг совриндорлари Зоҳид Исмоилов, Бунёд Тўхтасинов, Баҳром Одилов каби полвонлар етишиб чиққан.

Уларнинг устози эса фахрийлар ўртасида жаҳон чемпиони Абдулла Мамаюсупов ҳисобланади. Белбоғли кураш бўйича терма жамоа бош мураббийи, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг катта ўқитувчиси Шавкат Мирзақулов ҳам шу қишлоқ фарзанди бўлиб, миллий спортимиз сирларини айнан мана шу  Жаҳонобод қишлоғида ўзлаштирган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг