UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Иккита терма жамоамиз мағлубиятларни қабул қилиб олди 0 18:30Александр Волкановски Рамазон Темировнинг вазнидаги чемпион ҳақида фикр билдирди 0 17:12"Райан Гарсия фақат фаолиятини тугатган жангчилар билан жанг қилмоқчи" - Теренс Кроуфорд 0 16:00"Тоттенхэм" Икардини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин 0 14:54Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 14:19"Топурия Гэтжи билан реваншга лойиқ эмас" - Арман Царукян 0 13:42Умар Кремлёвга Латвияга киришни тақиқлаб қўйишди 0 12:30"Челси" ўз юлдузини "Ливерпуль"га 100 миллион фунтга сотишдан бош тортди 0 11:49Дмитрий Биволнинг фаолиятидаги энг катта гонорар маълум қилинди 0 10:26Тарихий муваффақият: Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси Олимпиадада илк бор бронза медалларини қўлга киритди! 0 09:45Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари 0 08:35Англия Лига Кубоги. "Манчестер Сити" "Норвич Сити"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди 0 07:37Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 3-тур жуфтликлари маълум 0 20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0

03 авг 13:33
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жалолдинов Жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори, Улуғбек Рашитов бугун олтин учун гиламга чиқади

Греция пойтахти Афина шаҳри спорт курашлари бўйича ўсмирлар (U17) ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Дунё биринчилигининг навбатдаги куни эркин курашчилар ўзаро беллашишди. Кечаги кун Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли келди. -55 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган эркин курашчимиз Абдумалик Жалолдинов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди. Финалгача мағлубиятсиз етиб келган Абдумалик олтин медаль учун кечган муросасиз беллашувда япониялик Жинносуке Оконогига бир очко фарқи билан 4:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Кечаги саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтиб олган эркин курашчиларимиз бугун медаллар учун гиламга чиқишади. -51 кг вазндаги полвонимиз Улуғбек Рашитов финалда АҚШ вакили Самуэль Санчезга қарши олтин медаль учун баҳс олиб боради. Яна икки курашчимиз Миржалол Мукаммилов (-45 кг) ва Фарруҳбек Жуманазаров (-71 кг) бронза медали учун курашади. Уларнинг рақиблари ўтиш беллашувида аниқланади. 

Жаҳон чемпионати медаллари учун кечадиган бугунги беллашувлар бизнинг вақт билан соат 19:00да бошланади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг