29 июл 07:28
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Жалолов учун Токио-2020 Олимпия ўйинларида Конкабаевдан бошқа кутилмаган рақиб топилди
Sport.kz сайти ҳамютимиз Баҳодир Жалоловга Олимпия ўйинларида асосий рақиб ким бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
"Жалолов Олимпия ўйинларининг ҳақиқий фаворити. У бир томон, бошқалар бир томон. У асосий рақибларини барчасини мағлуб этишни уддалади. Унинг вазнида кучли боксчилар: Камшибек Конкабаев бор, бироқ уни Осиё чемпионатида ютди, яна АҚШ вакили ҳам бор, бироқ уни ҳам қийинчиликсиз мағлуб этган.
Ким рақиб бўлиши мумкин? 20 ёшли кубалик боксчи. Дайньер Перо. Бу болакай чақилмаган ёнғоқ бўлиши мумкин", - деб фикр билдирилган хабарда.
Ҳавола :
Манба : Sport.kz
Фикрлар