UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0 12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0 11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0 08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0

18 авг 10:24
Янгиликлар

Жалоловда мағлубият, Расулов эса жаҳон чемпионати бронза медали учун курашади

Бошқирдистон Республикаси Уфа шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Йигирма бир ёшгача бўлган курашчилар ўртасида ташкил этилаётган дунё биринчилигида сайёрамизнинг 53 давлатидан 500 нафардан зиёд курашчилари қаторида Ўзбекистон эркин ва юнон-рум курашлари юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Кеча эркин кураш баҳсоарида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, 2018 йил Аргентинада ўтган учинчи ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, "Спорт Оскари" мукофоти соҳиби, 19 ёшли Умиджон Жалолов (61 кг) нимчорак финалда озарбайжонлик Абдулфаз Насировга аламли тарзда ютқазиб қўйганди. Якуний ҳисоб 6-6 кўринишида бўлса-да, сўнгги баллни қўлга киритгани учун Насиров чорак финалга йўл олганди. 

Агар Абдулфаз финалга етиб келганида, Жалоловда бронза медали учун курашиш имконияти юзага келар эди. Лекин амалда ундай бўлмади. Озарбайжонлик курашчи чорак финалда эронлик рақиби Раҳман Амоузадхалилига 2-12 ҳисобида имкониятни бой берди. 

92 кг вазнда гиламга чиққан 20 ёшли Муҳаммадрасул Раҳимов 1/8 финалда АҚШ курашчиси, 19 ёшли Рокки Жозеф Эламга қарши баҳс олиб борди ва 3-8 ҳисобида енгилди. Жалоловнинг рақибидан фарқли равишда Элам финалгача етиб борди. Шу боисдан ҳам бугун Муҳаммадрасул бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувида ҳиндистонлик Прутвираж Патилга қарши гиламга чиқади. Ғалаба қозонган тақдирда уни бронза медали учун кечадиган баҳсда россиялик Иван Кириллов кутиб турибди.      

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг