UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0

10 апр 07:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жалоловни рингга чорлаган боксчи рақибига илк мағлубиятни тақдим этди

Америкалик келажаги порлоқ кўрилаётган оғир вазн тоифаси вакили Жаред Андерсон навбатдаги ғалабасини тантана қилди.

23 ёшли Андерсон 31 яшар ватандоши Жорж Ариасга қарши рингга кўтарилди ва муддатидан аввал ғалабага эришди. Бу тажрибали Ариаснинг фаолиятидаги илк мағлубият бўлди. Учинчи раундда ўтказиб юборилган кучли зарбалардан сўнг Жоржнинг секундантлари жангни давом эттирмасликка қарор қилишди.

Андерсон айни пайтда WBC ва WBA рейтингларида 11, WBO йўналишида эса 9-ўринни эгаллаб турибди. Бугунги ғалаба эвазига у ўзига тегишли бўлиб турган WBO International камарини ҳимоя қилди, вакант бўлиб келган WBC United States камарини эса қўлга киритди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Жаред Андерсон Баҳодир Жалолов билан жанг қилиш истагини билдириб, уни рингга чорлаган эди.  

Жалолов — яхши боксчи. У масофа сақлашни билади. Қандай вазиятда зарба йўллаш керак эмаслигини ҳам жуда яхши билади. Шунингдек, у чап қўлда яхши жанг қилади. Агар Жалолов АҚШга кела олса, мен жанг қилишим мумкин бўлган йигитлардан бирига айланади", - деганди ўшанда Андерсон.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
10 апр 12:48:22
Hayotbek Kahhor
Буларни кайси бири Андерсон
   
10 апр 12:36:40
Boks
Mana kuchlilaram vizv berarkanu faqat qoplar bilan urishmasdan
   
10 апр 10:06:49
Dilshod Uzoqov
Gazni bos boxa. Urib tasha uni.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг