UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

16 окт 09:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жамшидбек Нажмиддинов АҚШда тарозига чиқди + ФОТО

Профессионал боксчимиз Жамшид Нажмиддинов бугун тунда АҚШ заминидаги илк жангини ўтказади.

Чарм қўлқоп устамиз Бруклин шаҳарчасидаги Barclays Center аренада ўтадиган бокс кечасида Уилл Мадерага қарши рингга кўтарилади. Кеча тунда боксчилар анъанага кўра тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди. Жамшид ҳам, унинг рақиби ҳам белгиланган вазн меъёрини бажаришган.  

Маълумот учун, Нажмиддинов шу кунгача проф рингда 18 та жанг ўтказган ва уларнинг 17 тасида ғалаба қозонган (14 та нокаут). Битта жангда украиналик собиқ жаҳон чемпиони Виктор Постолга ҳакамларнинг хатоси билан имкониятни бой берган. Киевда ўтган жангда Нажмиддинов номдор рақибини икки бор нокдаун ҳолатига туширган бўлса-да, якунда ҳакамлар Постолнинг ғалабасини эълон қилишганди. 

Уилл Мадера эса шу кунгача проф рингда 20 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 16 тасида зафар қучган (9 таси нокаут билан). Битта жангда нокаут эвазига мағлуб бўлган. Қолган 3 та жанг дуранг натижа қайд этилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
16 окт 14:42:20
Surxondaryo Viloyati Madaniyat Boshqarmasi
танимас эканман. лекин омад тилайман, чемпионлик жангларига хам оз қолибди харакат қилса бўларкануу
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг