11 окт 10:36
Янгиликлар
Таэквондо
Нажмиддин Қосимҳожиев ва Озода Собиржонова Париж Гран-присида совриндор бўлди
Франция пойтахтида ўтаётган таэквондо WТ бўйича Гран-при турнирида Ўзбекистон терма жамоаси бир кумуш ва бир бронза медалини қўлга киритди.
-68 кг вазн тоифасида иштирок этган Нажмиддин Қосимҳожиев финалгача етиб бориб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Аёллар ўртасида -67 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Озода Собиржонова эса ярим финалгача етиб борди ва бронза медалини қўлга киритди.
Шу тариқа, турнирнинг ортда қолган кунида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига иккита медаль ёзилди. Бугун якуний кун беллашувларида Жасурбек Жайсуновга мухлислик қиламиз.


Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар