UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0 10:14Португалия терма жамоаси Жезуш билан низодан сўнг Роналдунинг 980-голи фонида муносабат билдирди 0 09:43Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммаражу: ўйинларнинг тўлиқ тақвими расман маълум бўлди 0 09:04UFC Fight Night 290 тарози натижалари: уч жангчи вазн қила олмади, улардан бири ортиқча 3,4 кг тош босди 0

05 мар 11:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жаред Андерсон панжара ортига равона бўлиши мумкин

Теглар :  Жаред Андерсон
Супероғир вазн тоифасидаги истиқболли боксчи Жаред Андерсонга қамоқ жазоси хавф солмоқда.

Америкалик 23 ёшли боксчи Мичиган штати шоссесида полициядан қочган ва бу "пойга" учун у 5 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Ўтган пайшанба куни ҳибсга олинган Андерсон орадан икки кун ўтиб, 10 000 доллар гаров пули эвазига озодликка чиқарилганди. 

Полициянинг хабар беришича, Андерсоннинг автомобили багажига камера ўрнатилган бўлган. Бу эса йўл патрул ходимларининг диққатини ўзига тортган. Натижада соатига 200 км тезликда кетаётган Жареднинг ортидан тушишган. Полиция тахминан 10 км боксчининг ортидан қувиб, уни ҳибсга олган. 

Ушбу ҳолат юзасидан суд жараёни 13 март куни бўлиб ўтади. Агар боксчи айбдор деб топилса, 5 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Энг оддий жазо эса 1000 доллар миқдорида жарима ҳамда бир йилга автомобил бошқаришни маҳрум қилиш бўлади. 

Маълумот учун, Жаред Андерсон 13 апрель куни Техасда Риад Мерхига қарши рингга кўтарилиши керак. Ҳозирча Андерсоннинг промоутерлари ва ташкилотчи Top Rank компанияси ҳам ушбу ҳолатга муносабат билдирмаган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг