18 авг 15:54
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жастин Гэтжи: Хабибга қарши жангдаги устунлигим ҳақида айтайми?
Енгил вазнда вақтинчалик UFC чемпиони Жастин Гэтжи тўлақонли чемпион Хабиб Нурмагомедовга қарши олиб бораётган тайёргарлиги ҳақида гапирди.
Америкалик спортчи Хабиб билан тўлиқ беш раунд жанг қилишга тайёрлигини айтган.
"Албатта, мен тайёрман. Асосий вазифам — масофани тўғри ушлаш. Шундагина мен рақибимнинг ҳужумга ўтишига йўл қўймайман. Кейин мен тейкдаунлардан чиқиб кетиш бўйича яхшигина кураш кўникмаларига эгаман. Бу устунлигимдан ҳам фойдаланаман", — дея Гэтжининг сўзларини келтирмоқда ТАСС.
Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов ва Гэтжи ўртасидаги чемпионлик жанги 24 октябрь куни бўлиб ўтади. Ҳозирча жанг манзили расман эълон қилинмаган. Катта эҳтимол билан Абу-Дабидаги "Жанглар ороли"да ўтказилса керак.
Ҳавола :
Фикрлар
Good luck Justin Gaethje. Getjijon Xabib bn jangdan keyin salto tashagin ilohim manam bir maza qilay