07 фев 15:00
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жасур Алижонов 11 февраль куни Богдан Гусковнинг бурчагида бўлади
Жасур Алижонов учинчи бор UFCда мураббийлик қилади.
Мураббий Жасур Алижонов 11 февраль куни бўлиб ўтадиган UFC Fight Night 236 турнирида Богдан Гусковга мураббийлик қилади. Жаско бу ҳақда инстаграмда маълум қилди: «Биз Лас-Вегасда қолдик. UFC 236 турнирида Богдан Гусковнинг бурчагида чиқамиз. Унинг мураббийлари айрим сабабларга кўра кела олишмади. Ким бўлишидан қатъий назар ўзбекистонлик жангчиларни қўллаб-қувватлаймиз», - деди Алижонов.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар