UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

06 июн 16:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жасур Мирзамуҳаммедов: "ONE FC'да биринчи ўзбек бўлганим учун..." +ВИДEО

Ҳамюртимиз Жасур Мирзамуҳаммедов ONE FC'даги муваффақиятли дебюти ҳақида фикр билдирди.

ONE FC'даги илк ўзбек Жасур Мирзамуҳаммедов дебют жанги ва яқин орадаги режалари билан ўртоқлашди.

"Промоушендаги биринчи ўзбекистонлик бўлганим учун сал ҳаяжон билинди. Шу сабабли ҳам биринчи раундда имкониятни бой бериб қўйдим. Кейинги раундда Ватаним, халқим, оилам учун жанг қилишим кераклигини янада тушуниб етдим ва шундан сўнг янада кучлироқ ҳаракат қила бошладим", - деди Мирзамуҳаммедов.

- Аслида 20 майда октагонга кўтарилишингиз лозим эди, аммо жанг сананаси ўзгарди. Бу сизларнинг тайёргарлигингизга қийинчилик туғдирмадими?

- Виза билан муаммо бўлгани сабабли жангим қолдирилди. ONE FC бизга вақтида виза қилиб бера олмади. Уларнинг айблари билан жангим қолдирилди. Шу сабабли, тезда навбатдаги жангни беришди. Мен жанг учун тўлиқ тайёр эдим.

- Маҳмуд Мурадовнинг бурчагингизда бўлгани сизга қанчалик ёрдам берди?

- Маҳмуд Мурадовга катта раҳмат айтаман. Улар ўқув-машғулот йиғинларида ҳам менга катта ёрдам беришди. Уларни ҳатто партер ҳолатимда ҳам эшитаман, ҳар бир вазиятда айтганларини октагонда бажаришга ҳаракат қиламан.

- Жангингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Жуда ҳам тўлди демаган бўлардим. Бироқ у ерда энг кучли жангчилар ҳаракат қилади. Рақибим ҳам жиу-житсу бўйича жаҳон чемпиони эди.

- Кейинги жангингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Навбатдаги жангимни 3-4 ойдан сўнг ўтказишим аниқ. Яқин ўн кун оила даврасида дам оламан, кейин навбатдаги жангга тайёргарлик кўраман. Мураббийим Жасур Алижонов билан хорижга тайёргарлик кўриш учун учиб кетамиз.

- Биринчи ғалабангизни кимга бағишлайсиз?

- Албатта ота-онамга бағишлайман! Улар мени вояга етказишди. Улар мен учун ҳамма нарсани қилишди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг