08 янв 17:46
Янгиликлар
Шахмат
Жавоҳир Синдаров фристайл шахмат бўйича Жаҳон чемпионатида қатнашади
Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) ва Freestyle Chess Operations GmbH компанияси илк бор расмий фристайл шахмат бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича келишувга эришди.
Мусобақа 13–15 февраль кунлари Германиянинг Вайзенхаус шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўтган йилги Freestyle Chess Grand Slam Tour натижаларига кўра қуйидаги олти нафар шахматчи мусобақага йўлланма олди:
Магнус Карлсен (Норвегия)
Левон Ароньян (АҚШ)
Фабиано Каруана (АҚШ)
Винсент Кеймер (Германия)
Аржун Эригаиси (Ҳиндистон)
Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон).
Яна 2 та ўрин алоҳида тартибда тақсимланади.

Ҳавола :
Манба : t.me/uzchesss
Фикрлар