UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0

06 май 15:39
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир ва Гукеш иштирокидаги турнир бошланди. Биринчи кундан сўнг Синдаров тож соҳибидан юқорида!

Жаҳоннинг икки вундеркинди Польша пойтахти Варшава шаҳрида старт олган мукофот жамғармаси 200 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Grand Chess Tour 2026 турнирида дона сурмоқда.

Анъанавий тарзда рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказиб келинаётган ушбу нуфузли мусобақада амалдаги Жаҳон тожи соҳиби ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу ҳамда чемпионлик учун расмий даъвогар, "Номзодлар турнири" ғолиби Жавоҳир Синдаров ҳам бош соврин учун ўйнаяпти.

Мусобақанинг илк куни шахматчилар рапид йўналишида учта турда ўзаро ҳисоб-китоб қилишди. Жавоҳир Синдаров 1-турда қора доналарда америкалик Ҳанс Мок Ниеманн, 2-турда оқ доналарда польшалик Ян-Криштофф Дуда билан дуранг ўйнади. Учинчи турда эса қора доналарда ўйнаганига қарамай, яна бир мезбон шахматчи Радослав Войташекни мағлубиятга учратди. 

Турнир регламентига кўра, ҳар бир ғалабага 2, дурангга 1 очко берилади. Бугун иккинчи тур доирасида рапид йўналишида яна 3 та тур учрашувлари ўтказилади. Бизнинг вақт билан соат 17:00да бошланадиган 4-турда Синдаров қора доналарда америкалик Уэсли Сога қарши баҳс олиб боради. 

Учинчи турдан сўнг мусобақанинг амалдаги чемпиони словениялик Владимир Федосеев 4 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қилмоқда. Ҳанс Мок Ниеманн, Фабиано Карауна, Уэсли Со ва Жавоҳир Синдаров ҳисобида ҳам 4 очкодан бор. Гукеш Доммараджу 3 очко билан 6-поғонадан жой олган. Радослав Войташек 3 та турда ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди. 

Бугун 5-турда Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммараджу ўзаро тўқнаш келади. Ҳамюртимиз оқ доналарда ўйнайди. Бугунга белгиланган сўнгги 6-турда Жавоҳир қора доналарда франциялик Максим Вашье-Лаграв билан ҳисоб-китоб қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг