UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда 0 12:44Махачев – Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида: "Усмон Топ-10 рақиб билан жанг қилади" 0 12:13Роналду 979-голига муносабат билдирди 0 11:41Гусков октябрь ойида жанг ўтказадими? Богданнинг ўзи бу саволга жавоб берди 0 11:10Дана Уайт Саладин Парнасснинг UFC`даги муваффақиятли дебютига изоҳ берди 0 10:39Ислам Махачев ниҳоят Шавкат Раҳмоновнинг жанг ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди 0 10:08"Челси" 9 та гол урилган Лига кубоги ўйинида 0:2 ҳисобидан камбэк қилди + ВИДЕО 0 09:37Оғир атлетикачиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди. Рўйхатда Акбар Жўраев борми? 0 09:06Dana White’s Contender Series 5-ҳафта натижалари: Дана Уайт янги Жон Жонсни топди 0 08:35Синдаров Алиреза Фирузджани мағлуб этди, жамоаси ҳамон пешқадам! 0 08:04ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Галатасарой" ғалабани қўлдан чиқарди, "Арсенал" уйга 3 очко билан қайтди, ПСЖ 6 та гол урди + ВИДЕО 0 07:33Боксчиларимиз Осиё ўйинлари олдидан Япониянинг ўзида йиғин ўтказишмоқда 0 07:02Бугун Одилхон Бухорода жанг қилади, рақиб Қозоғистондан! 0 19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0

26 авг 08:50
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2018даги рақибимиз Қатар ўртоқлик ўйинида Таиландни мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 3-саралаш босқичидаги рақиби – Қатар ўртоқлик учрашувида Таиланд терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди.

Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Қатар терма жамоаси расмий ўйинлардан олдинги сўнгги ўртоқлик учрашувида ўз майдонида Таиланд терма жамоасига қарши майдонга тушди. Дохадаги “Ал Саад” стадионида бўлиб ўтган учрашувда Қатар рақибини йирик – 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Терма жамоа сардори Ҳассан ал Ҳайдос учрашувда дублга эришган бўлса,  яна бир голга Родриго Табата муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Таиланд терма жамоаси ҳам Қатар каби ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида иштирокини давом эттираётган жамоалардан бири ҳисобланади ва мазкур ўйин ҳар иккала терма жамоа учун ҳам 1 сентябрь куни старт оладиган расмий ўйинлардан олдинги сўнгги учрашув бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Қатар терма жамоаси ЖЧ-2018 3-босқичини 1 сентябрь куни сафарда Эрон терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Саралашнинг 2-турида эса Дохада Ўзбекистон миллий терма жамоасини қабул қилади.

Ўртоқлик учрашуви. 25 август. Доха, Қатар.

“Жассим бин Ҳамад” стадиони, (“Ал Саад”).

ҚАТАР – ТАИЛАНД 3:0

Голлар: Ҳассан Ал Ҳайдос (8 пенальти, 77), Родриго Табата (62).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг