UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09"Трактор" бош мураббийи Ҳамробековга Ўмонга боришни маслаҳат берди 0 11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0

10 сен 08:35
Янгиликлар

Шахмат

Синдаров Алиреза Фирузджани мағлуб этди, жамоаси ҳамон пешқадам!

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи Tech Mahindra Global Chess League (GCL) турнири бўлиб ўтмоқда.

Унда ўз таркибига юлдуз шахматчиларни жамлаган олтита жамоа ғолиблик йўлида баҳс олиб бормоқда. Ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров мусобақанинг бу йилги мавсумида Fyers American Gambits жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Жавоҳирнинг жамоасида қозоғистонлик Бибисара Ассаубаева, россиялик Данил Дубов, ҳиндистонлик Ниҳал Сарин, франциялик Марк-Андриа Маурицци ҳамда испаниялик халқаро мастер Сара Ҳадем ҳам бор. Синдаров жамоасининг биринчи —  Icon тахтасида дона сурмоқда.

Tech Mahindra Global Chess League турнирининг навбатдаги куни Жавоҳир Синдаров сардорлигидаги Fyers American Gambits жамоаси муҳим ғалабани қўлга киритди. Бу сафар франциялик таниқли гроссмейстер Алиреза Фирузджа бошчилигидаги Triveni Continental Kings жамоаси 8:5 ҳисобида таслим этилди. Биринчи доскада Синдаров Фирузджани таслим этди ва жамоасига муҳим ғалабани олиб берди. Боиси, қолган қарама-қаршиликларнинг барида дуранг натижа қайд этилди. 

Бугунги тур учрашувлари олдидан Синдаров бошчилигидаги Fyers American Gambits 12 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамликни сақлаб қолди. Магнус Карлсен бошчилигидаги Alpine Apl Pipers жамоаси ҳисобида ҳам 12 очко бор ва бу клуб иккинчи поғонадан жой олган. Ganges Grandmasters жамоаси 12 очко билан кучли учликка якун ясаган. 

Бугун Fyers American Gambits Ganges Grandmasters жамоасига қарши баҳс олиб боради.  Биринчи доскада Жавоҳир Синдаров россиялик Ян Непомняшийга қарши дона суради. Рақиб жамоа таркибида америкалик гроссмейстерлар Левон Аронян ва Леньер Домингес ҳам бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг