UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0

10 сен 11:18
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2022 саралаш. Бугун курашга кучлилар қўшилади

Теглар :  ФутболОсиё
Бугун, 10 сентябрь куни Осиё қитъасида ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раунд 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Бугунги ўйинларнинг эътиборга молик жиҳати, қуръа жараёнида 1-саватчадан жой олган жамоалар бугундан саралашдаги юришни бошлайди. Жанубий Корея, Эрон, Австралия, Япония каби қитъа етакчиларининг курашга қўшилиши буёғига саралаш босқичини янада диққат билан кузатиб боришимизга сабаб бўлади. 

Албатта, биринчи навбатда Ўзбекистон миллий терма жамоаси жой олган "D" гуруҳи ўйинларига эътибор қаратамиз. Бугун Сингапур иккинчи бор ўз майдонида ўйнайди. Сингапурликлар 1-турда бизни мағлуб этган Фаластинни қабул қилишади. Бундан ташқари гуруҳдаги энг кучли рақиб Саудия Арабистони Яман меҳмони бўлади. Ямандаги сиёсий нотинч вазият туфайли учрашув Баҳрайнда ташкил этилади ва бизнинг вақт билан 17:00да бошланади. Маълумот учун, Яман 1-турда Сингапур билан дуранг ўйнади. 

Бошқа гуруҳларда ҳам бир нечта қизиқарли баҳслар бўлиб ўтиши кутиляпти. Хусусан Қувайт - Австралия, Гонконг - Эрон, Мўғулистон - Тожикистон, Малайзия - БАА, Туркманистон - Жанубий Корея тўқнашувлари ҳам эътиборимиздан четда қолмайди. 

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. 2-тур. 10 сентябрь 


"A" гуруҳи

10:30. Гуам - Филиппин 

20:00. Мальдив - Хитой 


"B" гуруҳи

16:10. Хитой Тайпейи - Непал 

20:30. Қувайт - Австралия 


"C" гуруҳи

16:30. Камбоджа - Баҳрайн

17:00. Гонконг - Эрон


"D" гуруҳи

16:45. Сингапур - Фаластин 

17:00. Яман - Саудия Арабистони 


"E" гуруҳи

19:00. Афғонистон - Бангладеш 

21:30. Қатар - Ҳиндистон


"F" гуруҳи

14:00. Мўғулистон - Тожикистон

16:30. Мьянма - Япония


"G" гуруҳи

17:30. Индонезия - Таиланд

17:45. Малайзия - БАА


"H" гуруҳи

19:00. Туркманистон - Жанубий Корея

19:00. Шри Ланка - КХДР

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг