UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

25 фев 15:45
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди

ЖЧ-2026 саралаш турнирининг ҳал қилувчи босқичида Нигерия терма жамоаси пенальтилар сериясида Конго ДР терма жамоасига имкониятни бой бериб, мундиалда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган эди.

Ғалаба қозонган конголиклар эса қитъалараро ўтиш ўйинларига йўл олишди.

Аммо нигерияликлар бу натижани адолатсиз деб ҳисобламоқда. Шикоят аризасида Конго ДР терма жамоасининг 6-9 нафар футболчисининг қонунийлиги шубҳа остига олинган. Бу футболчилар Европада (Франция, Нидерландия ва бошқа давлатларда) туғилган бўлиб, икки фуқароликка эга ҳисобланади.

ФИФА ва Конго ДР қонунчилигидаги зиддият

Нигерия футбол федерацияси бош котиби Муҳаммед Саниусининг таъкидлашича, ДР Конгонинг ички қонунларига кўра икки фуқароликка эга бўлиш тақиқланади.

Муҳаммед Саниуси: "Қоидалар жуда аниқ. Конго ДР қонунларига кўра, иккита паспортга эга бўлиш мумкин эмас. Уларнинг кўплаб ўйинчиларида ҳали ҳам Европа паспортлари мавжуд. ФИФА фақат ўз регламентларига таянади ва агар ҳужжатлар жойида бўлса, футболчиларга ўйнашга рухсат беради. Аммо биз ФИФА чалғитилган деб ҳисоблаймиз. Бу ҳақиқий фирибгарлик!".

Нигерияликларнинг фикрича, футболчилар ўз мамлакатларининг Европа паспортларидан воз кечиш бўйича тўлиқ жараёндан ўтмаган ва бу халқаро нормаларга зиддир.

ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ бошлиғи Шерзод Игамбердиев ФИФА шу ҳафта ЖЧ-2026 плей-офф босқичида Конго ДР терма жамоаси ўрнига Нигерия терма жамоаси тушишини ёзди.

"Шу ҳафтада ФИФА Конго ДР ўрнига Нигери плей-офф баҳсларида иштирок этишини тасдиқлайди".

Нима учун бу Ўзбекистон терма жамоаси учун муҳим?

Ушбу вазият нафақат Африка қитъаси, балки Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Гап шундаки, агар Конго ДР терма жамоаси ўтиш ўйинларини муваффақиятли якунласа, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида бизнинг терма жамоамизга рақиб бўлиши мумкин.

Эсдатиб ўтамиз, Конго ДР Қитъалараро плей-офф финалида Ямайка ҳамда Янги Каледония жуфтлиги ғолиби билан ўйнаши керак эди. Баҳслар 26 ҳамда 31 мартда ўтиши режалаштирилган.


ЖЧ-2026, K гуруҳи

Португалия

Қитъалараро плей-офф ғолиби

Колумбия

Ўзбекистон

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг