UZ

Сўнгги янгиликлар

08:24Ўзбекистон сузиш федерациясига янги раис сайланди 0 08:03“Uzbekistan Global Tour” турнирида мавсум якунланди 0 19:15Индонезия клуби охирги дақиқаларда 12-футболчини майдонга туширди 0 18:52Ўзбекистон гандбол федерацияси раҳбариятида ўзгариш бўлди 0 18:25Двалишвили Умар сабаб UFC базасига кира олмаганидан шикоят қилди 0 18:01Дюбуа Тайсон Фьюрига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 17:38"Навбаҳор"га икки бразилиялик ҳимоячи келмоқда 0 17:17"Болалигимда одамларга ёрдам беришни истардим, энди эса пул учун уларни дўппослаяпман" - Жон Жонс 0 16:52Магнус Карлсен жаҳон чемпионатидаги энг кучли беш рақиби ҳақида гапирди: улар қаторида Нодирбек Абдусатторов ҳам бор 0 16:24Арман Царукян: "Махачев яхши зарбадан сўнг жанг режасини унутиб юборади" 0 16:01Моуриньо Португалияда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди 0 15:39Усик ва Фьюри WBC томонидан тиббий дисквалификация олди 0 15:17Россияликлар "Ҳумо арена" бўйича шикоят қилишди 0 14:54Эдди Хирн Тайсон Фьюрининг навбатдаги рақиби ким бўлиши кераклигини айтди 0 14:29МЮ ТОП ҳужумчи билан музокараларни бошлади 0

07 июл 11:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жефф Монсон Федор Емельяненко билан жанг қилиш истагини билдирди

Собиқ ММАчи, ҳозирги кунда Москва вилояти Красногорск шаҳар туман кенгашининг депутати Жефф Монсон афсонавий ММА жангчиси Федор Емельяненкога қарши курашмоқчилигини айтди.

Аввалроқ Емельяненко 23 октябрь куни Москвада жанг қилиши ҳақида хабар берилган эди, унга ким рақиблик қилиши ҳозирча маълум эмас. Монсон аллақачон истеъфога чиқишини эълон қилган эди, аммо энди у битта жанг учун қайтишини истисно қилмади. У 2011 йилда Емельяненкога ютқазганэди.

"Мен рингга қайтишни ва сўнгги жангимни ўтказишни, профессионал фаолиятимни Россияда, янги уйимда, рус томошабинлари олдида якунлашни истардим. 23 октабрь куни Москвадаги Беллатор оқшоми бунинг учун ажойиб имкониятдир. Мен Федор Емельяненко билан жанг қилмоқчиман. Ўйлайманки, бу иккаламиз учун ажойиб нуқта, ажойиб кетиш бўлади. Мен Россияда жуда машҳурман, Федор энг буюк жангчи, афсонадир. Ундан реванш олиш мен учун шараф бўлади.

Унинг жамоаси рақиб ҳақида ҳали бир қарорга келгани йўқ - келинг у кимни танлашини кутамиз. Рақибдан қатъи назар, қизиқарли кураш бўлади. Қандай бўлмасин, Федор бу ғояга қизиқмаса ҳам, мен Александр Емельяненко билан ҳам ва бошқа ҳар қандай жангчи билан 23 октябрда Москвада жанг қилишга тайёрман. Менимча, бу фаолиятимни якунлашнинг энг яхши йўли бўлар эди”, - дея Монсоннинг сўзларини келтиради Sport24.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг