UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0

01 июн 16:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жервонта Дэвиснинг Мейвезер билан ҳамкорликдаги "эртаги" тугади. Якуний жанг қай тарзда ўтди?

Эндиликда "Танк" — эркин агент. Бу нокаутчи машинани ким кашф қилган эди?

Бизнинг вақт билан 29 май тонгида Нью-Йорк шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди. Унда енгилмас панчер Жервонта Дэвис ва Роландо Ромеронинг чемпионлик жанги ҳам ўрин олган эди. Ўртага Дэвиснинг енгил вазндаги WBA чемпионлик камари қўйилганди. Бу вақтда Ромеро худди шу вазннинг вақтинчалик чемпиони эди (ҳозир ҳам шундай).

Иккала жангчининг ҳам стаситикаси ҳавас қилса арзигулик. Жервонта 26 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган, жангларининг 24 тасини нокаут билан якунлаган. Роландо ҳам жангларининг барча - 14 тасида ғалабага эришган. 14 та жангининг 12 тасида рақибларини нокаутга учратганди. 

Шу боисдан ҳам уларнинг жанги узоққа чўзилмаслигини тахмин қилиш мантиқан тўғри эди. Бу ҳам етмагандек, вазн ўлчаш маросимида Дэвис Ромерони саҳнадан итариб юборди, табиийки бу ҳолат жанжал келиб чиқаришига оз қолди. Ташкилотчиларнинг муваффақияти уларнинг барча муаммоларини рингда ҳал қилишларига қўйиб берганидадир.

Жанг бир ҳил сценарий асосида ўтди. Роландо биринчи рақамли бўлиб ҳаракатланди, Дэвис эса ринг бўйлаб қочиб юрди. Аммо вазият бўлганида, ундан шундай фойдаландики, кучсиз зарбалари ҳам Ромерони қийнаб қўйди. Аввалига Жервонта қарши ҳужумда яхши жанг қила олмаган бўлса-да, ташаббусни ўз қўлига ола билди. Таъкидлаш жоизки, "Танк" биринчи рақамли Роллига қараганда яхшироқ жанг ўтказди.

Ромеро ўз ҳисобига ёздирган ягона раунд бу — иккинчи раунддир. Айнан шу раундда Ромеро Дэвисни "клинч"га киришга мажбур қила олди. Ҳатто Дэвисни нокдаунга учрата олди, гарчи ҳакам нокдаунни ҳисобга олмаган бўлсада. Қисқа қилиб айтганда, Жервонта ҳали ҳам Ромерога қарши тура олишини исботлай олди.

Бешинчи раунд аввалида Дэвис жангда ўз назоратини ўрнатгандек бўлди ва шу заҳоти рақибига оғир ҳамда кучли зарбалар йўллай бошлади. Роландо жанг ярмига етганида ҳам ўз маҳоратини кўрсатишда таваккал қилишга қўрқаётган эди.

Барчаси олтинчи раундда ҳал бўлди. Чемпион бу жангга барча нарсасини тиккан эди. Роландо чап тарафдан хук зарбасини ўтказиб юбориб йиқилди ва саккизинчи сонияда ўрнидан турди. Бироқ рефери унинг жангни давом эттиришига йўл қўймади.

Эьтиборлиси, бу "Танк" учун Флойд Мейвезерга тегишли промоутерлик компаниясидаги сўнгги жанги эди. Дэвис жаҳон чемпионлигини, қолаверса, обрўсини сақлаб қолди. Бу Жервонта учун фаолияти давомидаги 27-жангда қўлга киритилган 25-нокаутли ғалаба бўлди. Ажойиб рақамлар шундай эмасми?

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг