UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

14 ноя 18:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейк Пол - Энтони Жошуа жанги расман эълон қилинди

Таниқли блогер-боксчи Жейк Пол ҳамда супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ўртасидаги бокс жанги расман тасдиқланди.

Ушбу қизиқарли жанг 19 декабрь куни АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтади. Оғир вазн тоифасидаги жанг кўпчилик кутгандек кўргазмали мақомда эмас, балки профессионал, барча қоидалар асосида ўтказилади. Жанг Netflix платформасида жонли эфирда намойиш этилади.

Боксчиларнинг жамоалари музокара олиб бораётгани ва келишувга яқинлиги бир кун аввал маълум бўлганди. Шу йилнинг ёзида томонлар ушбу жангни ташкил этишга уриниб кўришган, бироқ баҳсни трансляция қилиш ҳуқуқи бўйича келиша олишмаганди.

Аслида Жейк Пол эртага тонг саҳарда Жервонта Дэвисга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Аммо енгил вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони юридик муаммолар туфайли жангдан "ечилганди".

Маълумот учун, 36 ёшли Энтони Жошуа ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери рингга чиқмаган. Ўшанда у оғир вазн тоифасида IBF чемпионлик камари учун кечган жангда ватандоши Даниэль Дюбуага бешинчи раундда нокаут билан ютқазганди. 27 ёшли Жейк Пол эса шу ёзда ҳакамларнинг якдил қарори билан Хулио Сезар Чавесни мағлуб этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг