UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0

02 янв 17:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейк Пол WBA рейтингидан чиқарилди

Теглар :  Жейк ПолWBA
Блогер-боксчи Жейк Пол Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA)нинг 1 январь куни эълон қилинган янги рейтингидан "ғойиб" бўлди.

Пол июнь ойида кичик Хулио Сезар Чавесни мағлуб этиб, рейтингнинг ўн тўртинчи поғонасидан жой олганди. Уни WBA томонидан Топ-15`таликка киритиш қарори бошқа боксчилар, промоутерлар ва экспертлар томонидан кескин танқид қилинганди. Улар, хусусан, Чавес устидан қозонилган ғалаба рейтингга киритиш учун етарли асос бўла олмаслигини таъкидладилар, чунки Хулионинг ўзи ҳеч қачон биринчи оғир вазн тоифасида кучли 15 таликка кирмаган - унинг барча ютуқлари (жуда узоқ муддатли бўлишдан ташқари) енгилроқ вазн тоифалари билан боғлиқ эди.

Шундан сўнг, WBA Полни ўз конференциясида рейтингга киритиш масаласини қўшимча равишда кўриб чиқди, ноябрь ойида у 15-ўринга тушиб кетган бўлса-да, қарорини ўзгартирмади. Жейк Полнинг ўзи яқинда Энтони Жошуага ютқазганидан сўнг, биринчи оғир вазн тоифасига қайтишни режалаштираётганини айтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг