UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0 12:09"Трактор" бош мураббийи Ҳамробековга Ўмонга боришни маслаҳат берди 0 11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0

24 дек 08:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейк Полнинг ҳолати ва қачон рингга қайтиши айтилди

Бу ҳақда Ариэль Хельванига берган интервьюсида Most Valuable Promotions промоутерлик компанияси ҳаммуаллифи Накиса Бидариан маълум қилди.

Энтони Жошуага қарши жангда жағини синдириб олган Жейк Пол келаси йили рингга қайтади.

"Унинг аҳволи яхши. Шубҳасиз, кун давомида оғриқ жуда кучли даврлар бўлади. Аммо оғриқ умуман бўлмайдиган пайт ҳам бор. Тикланиш жараёни беш-олти ҳафта давом этади. У 2026 йилда рингга қайтишга эътибор қаратмоқда. Мен жағ синишини фаолиятни якунлайдиган ёки уни белгилайдиган жароҳат деб ҳисобламайман. MMA’да Жуниор Дос Сантос жағини синдирди, унга пластинкалар қўйишди, шундан сўнг у қайтиб келди ва чемпион бўлди" - деди Бидарян.

Шунингдек, промоутер ҳозирда уларнинг ҳуқуқшунослар жамоаси жангнинг шартномавий характери ҳақида маълумот тарқатаётганлар билан фаол шуғулланаётганини маълум қилди.

"Ҳуқуқшуносларимиз ҳозир бу борада фаол ишламоқда, бу одамлар билан шуғулланишмоқда. Улардан бири, хусусан, интернетда ўзини адвокат сифатида кўрсатган ва Эй Жей Жейкни нокаутга учратмаслиги керак бўлган келишув борлигини даъво қилган, аммо гўёки келишувни эътиборсиз қолдириб, гонорардан воз кечган ва Жейкни нокаутга учратишга қарор қилган.

Мен Лу Дибелланинг бир талай бемаъни нарсаларни ёзганини ва ҳатто шундай деганини кўрдим: "Накиса, кел, мени судга бер, лекин бу ҳақиқий жанг эмас эди - у ярим куч билан урди, у юз фоиз кучини бермади". Фақат одамларгина гапирмаслиги ҳайратланарли", - дея қўшимча қилди Бидариан.

Эслатиб ўтамиз, Энтони Жошуа ва Жейк Пол ўртасидаги бокс жанги олтинчи раундда якунланганди. Британиялик супероғир вазнли боксчи америкаликни кучли апперкот зарба билан жағини синдирганди. Шундан сўнг, ютубер операция қилинди - унга титан пластинкалар ўрнатилди ва бир нечта тишлар олиб ташланди. Турли маълумотларга кўра, Жошуа ва Пол жанг учун 40 миллиондан 100 миллион долларгача даромад олишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг