UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Россия чемпионати тўпурари Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортди 0 22:45"Сизни қон кутмоқда". Адесанья UFC’даги навбатдаги жанги учун шартнома имзолаганини эълон қилди 0 22:04Конор Макгрегорнинг мураббийи шогирдининг жангларга қайтиш эҳтимолини баҳолади 0 21:30АCА 209: Холмурод Нурматов ва Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 20:56МЮ ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди 0 20:13UFC 334 чемпионлик жангининг захира иштирокчиси эълон қилинди 0 19:32Guangzhou Open. Кудерметова ва Тимофеева жуфтликда 1/4 финалга чиқди 0 18:57Махачевнинг мураббийи Исламнинг ММАдан кетишидан олдин кимлар билан жанг қилишини кўришни исташини ошкор қилди 0 18:21Англия Лига кубоги 1/4 финал қуръаси натижалари маълум бўлди 0 17:43Фёдор Емельяненко: "Дана Уайт фаолиятимни бўғиб қўймоқчи эди" 0 17:05"Менинг камаримни олиб қўйишди". Чимаев Стрикланд билан жангдаги мағлубиятини яна тан олмади 0 16:38III Ёшлар Олимпиадасида иштирок этадиган Қозоғистон делегацияси таркиби эълон қилинди 0 15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0 15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0 14:45Арман Царукян турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлади + ПОСТЕР 0

31 июл 11:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейк Полнинг MVP компанияси PFL лигасини сотиб олмоқда

"Bellator MMA"нинг сотиб олиниши PFL лигасига аралаш яккакурашлар (ММА) саноатида ўз ўрнини сақлаб қолишга ёрдам бермади ва яқин орада ташкилот ўзининг ҳозирги кўринишида фаолиятини тўхтатади.

"Most Valuable Promotions" (MVP) промоутерлик компанияси ва PFL томонидан эълон қилинган пресс-релизда янги бирлашган ташкилот тузилгани маълум қилинди. У MVP номи остида фаолият юритиб, "жаҳон даражасидаги бокс ва аралаш яккакурашларни бирлаштиради ҳамда спортчилар манфаатларига йўналтирилади".

"Яккакурашлар келажаги етиб келди. MVP`га хуш келибсиз", — дейилади пресс-релизда.

Кутилишича, келгуси тақвим йил бошига келиб, PFL лигаси ўзининг ҳозирги кўринишида янги MVP ташкилотига тўлиқ интеграция қилинади ва унинг бренди муомаладан чиқарилади.

Компанияни Жейк Пол, унинг бизнес ҳамкори Накиса Бидариан, шунингдек, PFL бош директори Жон Мартин бошқаради. Мартин бирлашган компания раҳбари лавозимини эгаллайди ва директорлар кенгашига киради. Бидариан эса бокс йўналиши ва тадбирларни ўтказишга масъул бўлади.

Эълон қилинган маълумотлар, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги пресс-релизнинг визуал дизайни гап айнан PFL лигасининг ютилиши (сотиб олиниши) ҳақида кетаётганига шубҳа қолдирмайди.

Жорий йилнинг май ойида MVP промоутерлик компанияси ўзининг илк аралаш яккакурашлар турнирини ўтказган эди. Унда асосий жанг сифатида аёллар ўртасида ярим енгил вазн тоифасида Ронда Роузи ва Жина Карано ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Нетфлих орқали трансляция қилинган тадбир муваффақиятли деб топилди ва MVP раҳбарларининг сўзларига кўра, UFC билан жиддий рақобат учун асос бўлди.

Ушбу ҳафта PFL лигаси Нью-Йоркда ўзининг сўнгги турнирларидан бирини ўтказади. Турнирнинг марказий жангида россиялик Усман Нурмагомедов енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини америкалик Арчи Колганга қарши ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг