UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

17 сен 07:59
Янгиликлар

Тадбирлар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ишчи гуруҳи Қорақалпоғистондаги фаолиятини бошлади

Республикада охирги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, имкониятлари чекланган шахсларнинг жисмоний реабилитацияси учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда мамлакат спортчиларининг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, бу борада ҳудудлардаги мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва иш жараёнларини ташкил этишда услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳудудда ўз иш фаолиятини бошлади.

Кечадан иш фаолиятига киришган ишчи гуруҳнинг бир гуруҳ вакиллари Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва унга қарашли спорт иншоотларининг бугунги ҳолатини ўрганишдан бошлади.

Ҳозирда бу спорт таълим муассасасида карантиндан кейинги иш фаолияти қайта тикланган бўлиб, бир қатор спорт турлари бўйича ёш спортчиларни машғулотларни давом эттиришмоқда.

Ишчи гуруҳ вакилларининг Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари давомида ҳудудларда спорт мактаблари ва спорт таълим муассасаларининг кадрлари салоҳияти ва тренерларга бўлган эҳтиёжи ҳамда уни бартараф этиш бўйича мақсадли қабул бўйича таклифлари ўрганиб чиқилмоқда. Шунингдек, ҳудудларнинг спорт турларига ихтисослашуви, моддий техник базасининг ҳолатини янада ривожлантириш, спорт инвентарлари сони ва бугунги ҳолати, терма жамоа аъзоларини шакллантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳ туман масъулларига яқиндан кўмаклашмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудлардаги спорт мактаблари ва спорт таълим муассасаларининг бўш ер майдонлари ва улардан мақсадли фойдаланиш режаси бўйича тадбиркорлар томонидан киритилаётган таклифлар ҳам кўриб чиқилиб, икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича тадбиркорлар билан юзма-юз очиқ суҳбатлар ўтказилмоқда.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб ташкил этилаётган жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини республика бўйлаб оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш жараёнлари ўрганилиб, бу бўйича амалий кўмак бериш масаласи тегишлича ҳал этилмоқда.

Якунда республика спортининг бугунги ҳолатини ўрганган ҳолда, ҳудудлардаги таклиф ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб, ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасида спортни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг