UZ

Сўнгги янгиликлар

20:34Футзал. Ўзбекистон бу сафар Ироқни мағлуб этди 0 19:37"Камп Ноу" стадионининг очилиш санаси маълум бўлди 0 19:16Холлоуэй Топурияга жавоб қайтарди: "Ҳақиқий BMF шарт қўймайди" 0 18:55Топурия агар ўртага BMF камари қўйилмаса, Холлоуэйга қарши жанг қилмайди 0 18:34Онс Жабер 1/8 финалда ютқазиб қўйди 0 18:13АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда 0 17:52Бекзод Абдураҳмонов ўзининг учинчи Олимпиадасида иштирок этади 0 17:37Нигина Абдураимова Калви турнири 1/2 финалида! 0 17:16Ғуломжон Абдуллаев Париж-2024 Олимпиадасига боради 0 16:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди 0 16:37Хорхе Масвидаль: "Мен ғалаба учун қайтаман" 0 16:16Сергей Фомин ҳал қилувчи учинчи сетда 1/5 ҳисобидан чиқиб кетди 0 15:55Дзюдо бўйича Осиё чемпонатига қуръа ташланди 0 15:34Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди 0 15:13Кроуфорд - Мадримов жанги борасида музокаралар бошлангани маълум қилинди 0

13 май 06:14
Янгиликлар

Теннис

Жокович - Mutua Madrid Open чемпиони!

Дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович Mutua Madrid Open турнири чемпионига айланди.

Сербиялик теннис Мадрид “Мастерс” турнирининг ҳал қилувчи финал учрашувида рейтингнинг 9-поғонасини банд этиб турган грециялик Стефанос Циципасга қарши кортга чиқди. Бир соату 32 дақиқа давом этган баҳсда Новак 20 ёшли рақибини 6/3, 6/4 ҳисобида таслим этди. 

Шу тариқа, Новак мавсумдаги иккинчи, фаолиятидаги 74-совринни қўлга киритди. “Мастерс”даги муваффақиятли иштирок Жоковичга 1 миллион 202 минг 520 евро мукофот пули ҳамда 1000 рейтинг очкосини тақдим этди. Сербиялик теннисчи “Мастерс” турнирларидаги 33-титулига эга чиқди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг