20 июл 19:25
Янгиликлар
Теннис
Жоковични US Open турнирига қўйиш бўйича петиция 10 минг имзо тўплади
Change.org сайтида Новак Жоковичнинг АҚШ Очиқ чемпионатида иштирок этишига рухсат беришларини сўраб петиция ўтказиляпти.
АҚШ қонунига кўра, коронавирусга қарши вакцина олмагани учун сербиялик теннисчи мамлакат ҳудудига киритилмайди. Жокович эса худди Австралия Очиқ чемпионатида бўлгани каби вакцина олишдан бош тортмоқда.
"Пандемиянинг ҳозирги босқичида Жоковични US Open-2022 турнирига қўймаслик учун ҳеч қандай сабаб йўқ. АҚШ ҳукумати ва USTA Новак масаласида ҳамкорлик қилишлари лозим. Нега вакцина олмаган америкалик теннисчиларнинг иштирокига рухсат бериляпти? Қонун ҳаммага тенг бўлиши керак. USTA, вазиятни ижобий ҳал қил", - дейилади норозилик хатида.
Ушбу ҳужжат сайтда 10 мингдан зиёд имзо йиғиб улгурди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар