17 ноя 17:46
Янгиликлар
Жон Жонс кейинги рақиби ким бўлишини айтди
Ҳозирда оғир вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик камари британиялик Том Аспиналлга тегишли бўлиб турибди.
"Мен Аспиналл билан жангга аҳамият қаратмаяпман. Менга Алекс Перейра керак. Бу мен истаган жанг. Агар UFC мени олиб қолмоқчи бўлса, шу жангни мен учун ташкил қилиб бериши керак. Мен ўз режамни аниқ айтдим. Энди ҳамма гап UFC раҳбарларида қолди. Бунинг учун керак бўлса, мен оғир вазндаги камаримни эгасиз қолдираман.
Менга супержанглар керак. Ортиқ янги жангчилар билан урушмайман. Мен хавфли чемпионлар билан жанг қилмоқчиман. Том оғир вазндаги UFC чемпионлик камарини олиб кетиши мумкин. Менга фарқи йўқ. Менга яримоғир вазн чемпиони Алекс Перейрани беринг. Бу мен истаётган ягона жанг.
Балки, мухлисларга бу ёқмас, лекин мен ўз қароримни айтдим. Хоҳласангиз, мени қўрқоқликда айбланг. Агар бугун жангим сўнггиси бўлса, унда розиман. Чунки мен ўз президентим Дональд Трамп олдида камаримни ҳимоя қилдим", - деди Жонс.
Фикрлар