25 янв 18:03
Янгиликлар
Жошуа қанча маблағ эвазига Усик билан жангни бекор қилишга тайёрлиги маълум
Бу украиналик боксчига Тайсон Фьюри билан бирлаштирувчи жанг ўтказиш имконини беради. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Нашрга маълум бўлишича, оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа украиналик билан реванш жангидан воз кечишга ва бирлаштирувчи жанг ўтказиш имкониятини беришга тайёр. Лекин бепул эмас. Британиялик боксчи 15 миллион фунт стерлинг эвазига буни қилишга тайёр.
Агар собиқ чемпион товон пулини қабул қилса, Усик ва Фьюри баҳорда Яқин Шарқ давлатларидан бирида бирлаштирувчи жангни ўтказиши мумкин. Шундан сўнг, Жошуа ушбу баҳс ғолиби билан жанг қилиш имкониятини қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, Усик Энтони Жошуага қарши жангда WBA, WBO, IBF ва IBO чемпионлик камарларини қўлга киритган эди. Тайсон Фьюри эса ўзининг сўнгги жангида Деонтей Уайлдерни нокаутга учратди ва WBC чемпионлигини сақлаб қолди.
Фикрлар