25 дек 10:18
Янгиликлар
"Жошуа Усик билан жангдан олдин ютқазиб бўлганди"
Собиқ жаҳон чемпиони Александр Гвоздик оғир вазнда WBA, IBF, WBO ва IBO йўналишлари бўйича чемпион Александр Усикнинг собиқ чемпион Энтони Жошуа устидан қозонган ғалабасига изоҳ берди.
"Жангдан олдин қўрқув бор эди, чунки Жошуа — бу катта боксчи. Кучли спортчилар, шу жумладан, Владимир Кличко билан жангларда ўзини кўрсата олган шиддатли боксчи.
Мен Саша учун қайғурдим ва бу жангда Жошуани фаворит деб ҳисобладим, чунки ўйлашимча, агрессив бокс учун у бор кучидан фойдаланади.
Биринчи раундни кўриб тушундимки, ташвишланадиган ҳеч нарса йўқ. Жошуа буткул гангиб қолган эди. Мен унга нима бўлганини тушунмадим. Менимча, у жанггача енгилиб бўлган эди.
Жошуа иккинчи жангга чиқишини айтиш қийин. Мен унинг лагерида эмасман, аммо мен унинг бирор мақсади борлигига шубҳа қиламан.
Нима бўлганда ҳам мен унда Руисдан қабул қилиб олган биринчи мағлубиятидан буён психологик муаммолар бор деб ўйлайман. У бошқача эди.
У буни енга оладими? Жошуа жуда ёш, лекин мен буни билмайман. Шубҳаланяпман", — деди Гвоздик USACHEV TVга берган интервьюсида.
Фикрлар