31 мар 15:18
Янгиликлар
Жошуа Усикка мағлуб бўлганидан кейинги ҳиссиётлари ҳақида гапирди
Эслатиб ўтамиз, америкалик жангчи Усикнинг камарини рингдан отиб юбориб, Александрнинг жамодошларидан бири билан баҳслашиб кетди. Бу ўз навбатида катта жанжалга олиб келиши мумкин бўлганди. Шундан кейин боксчи кийим алмаштириш хонасига қайтишга қарор қилганида йўл-йўлакай мухлислардан бири билан ёқалашди. Шундан кейин у рингга қайтди ва Украина байроғини тўғрисига отиб, кўзига ёш олиб интервью берди.
"Рингда нималардан ўтиш керак бўлган бўлса, ҳаммасидан ўтгандим. Мени олдинга ундайдиган отам ҳеч қачон бўлмаган. Барчасини ўзим қилганман. 18 ёшда нотўғри йўлда бўлганимда тўғри йўлни кўрганман ва бу йўлга ўтиш учун кўплаб муҳим қарорларни чиқаришим керак бўлганди. Ҳаётимдаги кўплаб кераксиз нарсалардан қутулганман ва бор эътиборимни боксга қайтарганман.
Доимо спортни тугатганимда айнан боксдан кетганман деб айтишни истардим. Ўша вақтда бокс мен учун қанчалик муҳим бўлганлигини сездим ва бу айнан ўшанда содир бўлди. Ҳеч нимадан нолимайман. Агарда бу сизга ёқмаса ҳам телевизорни ўчирманг, чунки мен шундай инсонман. Ҳаёт шундай, идеал эмас. Одамлар кўплаб қийинчиликлардан ўтишади. Шу сабабли мен қандай йўлларни босиб ўтганимни тасаввур қилаверинг", - деди Жошуа.
Фикрлар